Президент тўрт кишига генерал мақомини берди

359
Бакитбек Бекболотов / Таалайбек Ўмуралиев / Уларбек Шаршеев / Марат Иманкулов

Президент Садир Жапаров олий ҳарбий хизматларда ишалган тўрт офицерга унвон берди. Бу ҳақда 7-сентябрда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Жапаровнинг фармонига мувофиқ, янги тайинланган мудофаа вазири Бакитбек Бекболотовга генерал-майор, муассасанинг собиқ етакчиси Таалайбек Ўмуралиевга* генерал-лейтенант унвонлари берилди.

*Ўмуралиев 6-сентябрда «бошқа ишга ўтгани сабаб» ишдан бўшатилган.

Шунингдек, хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов генерал-лейтенант ва МХДҚнинг чегара хизмати бошчиси Уларбек Шаршеев генерал-майор унвонларига эга бўлишди.

Жапаров даврида генерал бўлганлар

Садир Жапаров президент бўлиб сайлангандан кейин биринчилардан бўлиб ўзининг дўсти ва миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиевга генерал-лейтенант мақомини берган. Ташиев ўша вақтда махсус хизматни бошқарганига тўрт ой бўлган.

Шу билан бирга Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков ва Жазони ижро этиш давлат хизматининг етакчиси Аскат Эгембердиевга генерал-майор унвонлари берилган.

Шу йилнинг март ойида «Кой-Таш» воқеаларида яраланган Чуй вилоятининг ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Самат Курманкулов генерал-майор бўлган. Ўша ойда молия полициясининг етакчиси Сиймик Жапикеев ҳам генерал-майор бўлган — Жапаров Жапикеевга бу унвонни Финпол тарқатилишига бир кун қолганда топширган.

3-апрелда Баткен вилоятининг Бүжүм ҳарбий полигонидаги ҳарбий машғулотларда Жапаров ўша вақтдаги қуролли кучлар бош штабининг етакчиси Эрлис Тердикбаевга генерал-майор унвонини берган.