МХДҚ: Бишкекда йўл патруль ходими пора таъма қилишда гумонланиб қўлга олинди

342

МХДҚнинг матбуот хизмати 7-сентябрда Бишкекда милициянинг йўл патрул ходими пора талаб қилишда гумонланиб ушланганини хабар қилди.

Гумондор йўл патрул ходими. Сурат: МХДҚ

Терговнинг маълумотига қараганда, қўлга олинган милиция ходими билан унинг таниши бир фуқародан 100 минг сом пора талаб қилишгна. Улар уни зўрлаш учун жиноий жавобгарликка тортиласан деб қўрқитган.

Текширув вақтида жабрланувчига нисбатан зўрлаш факти ёки бошқа қонун бузишлар қайд этилмагани аниқланган.

Қўлга тушган милиционер МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилиб, «Пора талаб қиши» моддаси билан судгача текширув бошланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.