Дўўлўт Сидиков Гиннес китобига кириш учун Москвада 111 соат Манас айтди

421
Дўўлўт Сидиков Манас айтиш вақтида. Сурат: Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги қирғизистонлик манасчи Дўўлөт Сидиков 6-сентябрда Москва шаҳридаги «олти кун, беш тун» «Манас» айтишини якунлаганини билдирди.

Элчилик билдиришича, «Манас» айтиш 111 соат давом этган. Тадбир элчилик биносида 31-августда бошланган эди. Дўўлўт Сидиковни Гиннесс рекордлар китобига киритиш мақсадида мазкур тадбир ташкил қилинган.

«Дўўлўт Сидиковнинг айтишича «Манас» эпосини эшитишни истаган барча ҳамюртлар, элчилик биносига 6 кун давомида эркин киришди», — деб ёзилади маълумотда.

«Манас» айтиш тугагандан кейин эпоснинг ҳурматига тадбир ўтказилди. Унда Москва давлат лингвистика университетининг «Ҳудудшунослик» ва «Сиёсатшунослик» мутахассислигининг талабалари учун Манас эпосини пайдо бўлиш тарихи бўйича маъруза уюштирилди.

Бундан ташқари, ҳозирда Сидиковнинг энг узоқ вақт «Манас» айтишини Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш учун тегишли материаллар тайёрланаётгани қўшимча қилинди.

«Манас» эпосига бағишланган тадбир. Сурат: Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги

Дўўлўт Сидиков Қирғизистонга 7-сентябрда соат 16:50да қайтади. «Манас» аэропортида Сидиковни кутиб олиш учун Маданият вазирлигининг вакиллари, манасчилар ва ижодкорлар тайёргарлик кўришмоқда.

Сидиков бунгача Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида 14 соатдан ортиқ «Манас» айтган. У Гиннесс рекордлар китобига кириш учун эпосни 12 соатдан ортиқ айтишни кўзлаган эди.

«Манас» — энг катта қирғиз эпоси. У ЮНЕСКОнинг маданий мерослар рўйхатига ва «дунёдаги энг катта эпос» сифатида Гиннесс китобига кирган.