Республика штаби 7-сентябрга кўра коронавирус юқтирган 3 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 557 киши кўз юмди.
Шунингдек, COVID-19нинг янги 100 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 40, Чуй вилоятида — 26, Жалолобод вилоятида — 3, Иссиқкўл вилоятида — 19, Ўш вилоятида — 3, Норин вилоятида — 2, Талас вилоятида — 3, Баткен вилоятида — 4. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 176 682га етди.
Бундан ташқари, охирги суткада 121 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 170 745 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 788 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 1 139.
Охирги суткада умумий 14 303 киши эмланди. Республика штабнинг маълумоти бўйича, 7-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 707 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 489 мингдан ортиқ.