Бактибек Бекболотов мудофаа вазири этиб тайинланди

353

Президент Садир Жапаров 6-сентябрда Бактибек Бекболотовни янги мудофаа вазири қилиб тайинлади.

Бунгача давлат раҳбари бошқа ишга тайинлангани сабаб Таалайбек Ўмуралиевни эгаллаган хизматидан бўшатган. Бироқ амалдор қайси хизматга тайинлангани номаълум.

Бекболотов ким?

Бактибек Бекболотов. Сурат: «Азаттык»

Очиқ манбаларда Бактибек Бекболотов ҳақида маълумот оз. ОАВнинг маълумотига кўра, у қуролли кучлар полковниги. 2008-2009-йиллари миллий гвардия штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

У 8-гвардия Панфилов дивизиясининг қўмондони бўлган. Бундан ташқари, Қирғиз фонд биржасининг маълумотига кўра, Бекболотов «Бишкек машина куруу заводу» ОЖ бошқармасининг раиси.