Айзаданинг ўлими: Прокурор жабрланувчиларни 7 йилгача ҳукм қилишни сўради, адвокатлар бунга қарши

459

Биринчи май туман судида 6-сентябрда Айзада Канатбекованинг ўғирланиши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлди. Қизнинг ўғирланиши уни зўрлаш ва кейин ўлдириш билан тугаган.

Бу иш бўйича беш одам айбланмоқда, тургов уларни қиз ўғирлашга алоқаси бор деб ҳисоблайди. Улар: Кубанич Токон ўғли, Замирбек Раманкулов, Ажикабил Рисбай ўғли, Орозбек Нурумбетов ва Сиймик Молдосариев.

Беш айбланувчидан тўртови жиноий жавобгарликка тортилиб, айримлари судланган.

Аввалги мажлисларда айбланувчи Орозбек Нурумбетов кайбини тўлиқ тан олган. Замирбек Раманкулов эса ўзини айбдор деб ҳисобламайди, қолганлари эса айбини қисман тан олишган.

Айзада Канатбековани ўғирланиши бўйича 11-июндаги суд мажлиси. Сурат: Айдай Токоева / «Клооп»

Мунозара

13-августдаги суд мажлисида давлат айбловчиси суддан барча гумондорларни «Одамларнинг гуруҳи ёки олдиндан келишиб кўпчилик томонидан ўғирлаш» моддаси бўйича айбдор деб топишни сўраган.

Прокурор аёл суддан Нурумбетовни етти йилга, Молдосариевни олти йилга, қолганларини олти ярим йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

«Қон тўкилишини истамаймиз»

6-сентябрдаги суд мажлисида марҳумнинг онаси Назгул Шакенова бошчилигида жабрланувчи томоннинг адвокатлари судьядан судланувчиларни 7,5 йилга колонияга ҳукм қилишни сўрашди. Бешинчи судланувчи Сиймик Молдосариевга нисбатан ҳукмни суднинг ихтиёрига қолдиришди.

«Қон тўкишни кераги йўқ. Мен бу масалани Айзаданинг онаси билан муҳокама қилдим. Бизга жазолангани муҳим, бироқ шафқатсизлик бундан ҳам кучайиб кетишини истамаймиз. Ишдаги далиллардан у [Молдосариев] нима қилаётганини ўзи ҳам тушунмаганини кўриб турибмиз [...] бошқа айбланувчилар катталик қилиб, манипуляциялаб, ўзлари билан бирга олиб юришган», — деб тушунтирди адвокат Нурбек Токтакунов «Клооп»га берган интервьюсида.

*Аввалги суд мажлисида Молдосариевнинг адвокати унинг ҳимоясидаги йигит «ақлий нуқсондаги, сурункали руҳий касалликдан» жабрланганини айтган. Бироқ экспертлар хулосасида айбланувчи жиноий ишга қўл ураётганда нима қилаётганини тушунган, ўзини бошқара оларди, шу сабаб «уни ақл-ҳуши жойида деб ҳисоблаш керак» деган хулоса чиқарган.

Шунингдек, жабрланган томон суддан келтирилган маънавий зарар учун ҳар бир айбланувчидан 100 минг сомдан ўлган қизнинг онасининг фойдасига ундириб беришни сўраган.

«Давлат айбловчисининг позициясига қарамай, биз моддий ва маънавий зарарнинг миқдорини аниқлашни сўраймиз. Жабрланган томон келтирилган зарарнинг барча маълумотларини беришди. Булар таъзияга сарфланган», — деди Токтакунов суд мажлисида.

Жазони енгиллаштириш учун қайта квалификациялаш

Айбланувчилар Замирбек Раманкулов, Кубаничбек Токон ўғли ва Ажикабила Рисбай ўғлининг адвокатлари «Одам ўғирлаш» модадсини «Жиноятни яшириш» қилиб қайтадан квалификациялашни сўрашган. Уларнинг айтишича, тергов моддани нотўғри қўйган ва айбланаётган фуқароларнинг ҳаракатида бу моддага мос келган жиноят белгилари йўқ.

Раманкуловга эса адвокати пробация назорат ҳукмини чиқаришни сўраган.

«Менинг мижозимни судда ва терговда берган кўрсатмаларидан у Айзада Канатбековани ўғирламагани кўриниб турибди. У машинада йўловчилар ўтирган жойда бўлган, ҳеч нарса қилмаган. […] Қандай қилиб ўрнидан жилмай туриб одам ўғирлайди? […] У жиноят бўйича билган ва ҳуқуқ тартибот органларига хабар қилмаган», — деди айбланувчи Кубанич Токон ўғлининг адвокати Нурсултан Утегенов.

Судланувчи Орозбек Нурумбетовнинг адвокати эса уни айбдор деб топиб, энг қуйи жазо муддатини беришни сўради. У суддан Нурумбетовни айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорлик қилганини ҳисобга олишни сўради.

Молдосариевнинг адвокати ҳимоя қилаётган одамни «вазият таркибида» деб атаб, «сурункали нуқсони борлиги сабаб», уни жиноий жавобгарликдан озод қилишни сўради.

Айбланувчиларнинг сўнгги сўзида қилган иши учун афсусланганини ва «бундай бўлиб кетади деб ўйламаганини» айтишди. Уларнинг айтишича, айбланувчилар Замирбек Тенизбаевнинг режалари ҳақида билишган эмас. Тергов версияси бўйича, марҳум Тенизбаев Айзада Канатбековани ўғирлаб, зўрлаб кейин ўлдирган.

Улар Тенизбаев Айзада билан бирга тушган суратларини кўрсатиб, «қиз ҳам, яқинлари ҳам олиб қочишга қарши эмас» деб айтишганини билдиришди.

Айбланувчиларга ҳукм 14-сентябрда чиқиши керак.

Айзада Канатбековани ўғирланиб кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбековани ўғирлаш жараёни кузатув камерага тушиб қолган.

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Орадан икки кун ўтгандан кейин 7 апрелда Бишкекнинг четидаги даладан чўпон машинани кўриб, у ерда қизни ва уни ўғирлаб кетган одам Замирбек Тенизбаевнинг жасади топилган. Милиция Тенизбаев қизни ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Кейинчалик, Тенизбаев Айзадани ўлдиришдан олдин зўрлагани маълум бўлган.

Айзада Канатбековани ўғирлашга беш киши ёрдам берган — икки марта судланган Кубанич Токон ўғли билан Замирбек Раманкулов, бир марта судланган Ажикабил Рисбай ўғли, жиноий жавобгарликка тортилган Орозбек Нурумбетов ва судланмаган Сиймик Молдосариев.

Айбланувчиларнинг барига «Олдиндан келишиб, кўпчилик бўлиб ўғирлаш» моддаси бўйича айб қўйилмоқда. Орозбек Нурумбетов айбини тўлиқ тан олди. Раманкулов айбини тан олмади, қолган гумонланувчилар айбини қисман тан олишди.