Жогорку Кенеш депутати Рискелди Момбеков йўлдаги жанжал бўйича ўз фаразини айтди. Унинг айтишича, аксинча BMW машинасининг ҳайдовчиси унга ҳужум қилган.
«Бу ёлғон. Мен умримда ҳайдовчи ёки тан соқчи ёллаган эмасан. Ёлғиз машина бошқараман. Кечаги воқеа бўйича мен айтмоқчи эмасдим. [...] Бу воқеа қуйидагича бўлди: Ўш бозоридан ўтгандан кейин бу одам мени йўлимни кесиб чиқди. Мен ён томонга ўтиб, “Эй кўзингга қараб ҳайдамайсанми” десам, мени сўкди. Кейин машинасини суратга олсам, “Сен нимага суратга оляпсан?” деб тилга олиб бўлмас сўзлар билан сўкди. Мен бунга ҳам эътибор бермадим», — деди Момбеков.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Унинг айтишича, ҳайдовчи унинг машинасига қувиб етиб, депутатнинг олдига келиб тўхтаган. Машинадан тушиб, Момбековга қўл кўтариб, очиқ турган ойнадан бир неча марта урган.
«Ўша ердагиларнинг ҳаммаси кўрди. Ортимдаги машинадан рус киши тушиб келиб, ҳайдовчини машинасига ўтқизса, туртиниб, қўпол муомала қилди. Бироз юриб яна тўхтатди, тушиб гаплашсам “Сен мени ўтқизаман деб ўйлаяпсанми. Чиққандан кейин сенга тинчлик бермайман” деб қўрқита бошлади», — деб билдирди Момбеков.
Шундан кейин депутат ИИВ раҳбари Улан Ниязбековга қўнғироқ қилиб, милиционерларни юборишни сўраганини айтди. Улар келиб Момбеков билан жанжаллашган ҳайдовчини олиб кетишган.
«Ким калтаклаганини билмайман. Агар калтаклаган бўлса ўшалар [милиционерлар] калтаклаган», — деди у.
Момбеков келишмовчиликларнинг бари сайлов олдидан уни қоралаш учун махсус режалаштирилган деб ҳисоблайди. Шу сабаб бир неча кундан бери ИИВ воқеа бўйича маълумот бермаяпти.
Депутат машинадаги камерага тушган видеони берган, унда BMW’нинг ҳайдовчиси уни қандай қувганини кўриш мумкин.
Бунгача ОАВлари Рискелди Момбеков ҳайдовчиси билан такси ҳайдовчисини калтаклаганини айтишган. Милициядан эса йўлдаги жанжал сабаб депутатнинг устидан «калтаклаш» бўйича ариза тушганини билдирган. Депутатга нисбатан судгача текширув ишлари бошлангани хабар қилинган.