Бишкек шаҳридаги Кўк-Жар участкасидаги хусусий уйларнинг биридан 50 минг 600 долларни ўғирлашда гумонланиб тўрт фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 6-сентябрда Октябрь ТИИБининг матбуот хизмати билдирди.
Унга кўра, милиция ходимларига пойтахтда кўпдан бери ўғирлиб билан шуғулланиб юрган одамлар ҳақида маълумот тушган. Шунингдек, тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида жиноий гуруҳ 2-августдан 3-га ўтар кечаси Кўк-Жар участкасидаги хусусий уйларнинг биридан йирик суммадаги пулни ўғирлашда иштироки бўлиши мумкинлиги аниқланган.
Мазкур факт бўйича жиноят кодексининг «Ўғирлик» моддаси билан судгача текширув бошланган.
Милиция жиноятчиларнинг изига тушиб, пойтахт ҳудудидан шубҳали шахслар қатори тўрт йигит қўлга олинган. Уларнинг ёши 23, 22 ва 18да экани айтилди. Қўлга олинганлар Бишкек ШИИББнинг тергов қамоғига киритилди.
Ҳозирда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш учун қўшимча тергов ҳаракатлари ва тезкор чоралар давом этмоқда.
Бунгача шу йилнинг 27-февралида Ўш вилоятининг Қорасув шахрининг 55 ёшдаги турғунини пичоқлаб, уйидаги сейфни ўғирлаб кетган икки киши ушланган. Жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган жароҳати сабаб вафот этган.
Муаллиф: Дилде Шатанова