Жалолобод: Вақинча сақлаш жойида ушлаб турилган аёллар тажовуз ва босимдан шикоят қилмоқда

311
Иллюстратив сурат

Жалолобод шаҳридаги №53 вақтинча сақлаш изоляторининг аёл ходими «Ж.М.» лавозимни суиистеъмол қилишда, одамларнинг номусини таҳқирлашга ва терговда юрганларнинг ҳуқуқларини қупол бузишда айбланмоқда. Бу ҳақда 6-сентябрда Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказнинг (ҚОММ) Жалолобод вилоятидаги вакиллиги маълум қилди.

Миллий марказнинг ходимлари 30-августда тергов изоляторни текширишган. Текширув давомида сақланаётган беш аёл ходимнинг устидан шикоят қилишган. Уларнинг бири «Ж.М.» унга босим ўтказиб, «интим жойларига текканини» билдирган.

«[Қамоқдаги аёл] буни тўхтатишни сўраганда, турма ходими “тутқунларга мана шундай муомала қилиш керак” деб қўпол сўзлаган», — деб ёзилган ҚООММнинг маълумотида.

Бошқа аёллар ҳам мазкур ходим «камситиб, жисмоний куч қўллаб, ўзини ёмон ҳис қилишга қарамай, оғир машқларни бажаришга мажбурлаганини» айтиб, шикоят қилишган.

Тергов қамоғида ўтирган аёллардан бирини айтишича, у ювинаётганда «эркак нозирлар олдида ечинишга мажбур бўлган». Бундан ташқари, сақланаётган аёлларга шахсий гигиена воситаларидан фойдаланишни тақиқланиши, қамоқдагиларга босим ўтказган ходим уларга шахсий буюмларни бериш ёки бермасликни ўзи ҳал қилиши аниқланган.

ҚООММнинг ходимлари №53 тергов изоляторини қўшимча текширганда муассасанинг тиббий бўлимида муддати ўтиб кетган саккизта дори сақланиб турганига ҳам нувоҳ бўлишган. Шунингдек, вақтинча сақлаш жойининг ошхонасини тоза бўлмай, қамоқдагиларга ҳар куни белгиланган 80 грамм гўштнинг ўрнига 15 грамм берилиши аниқланган.

Шунингдек, қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказнинг вақтинча сақлаш жойига ҳукм чиққан уч судланувчи ноқонуний ушлаб турилганини билдиришди. Жазони ижро этиш кодексига кўра, суд қарори билан озодликдан маҳрум қилинганлар 10 кун ичида аҳлоқ тузатиш колонияларига ўтказилиши керак.

Бу фактлар бўйича ҚООММнинг ходимлари прокуратурага мурожаат қилиб, №53 ТИЗОнинг етакчиларига ва ходимларига чора кўришни, қолаверса уларга нисбатан судгача текширув иши очилишини сўрашди.