Азиз Аалиев Министрлар кабинети етакчисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди

331
Азиз Аалиев

Қирғиз-рус тараққиёт фондининг собиқ раиси Азиз Аалиев Министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди. Бу ҳақда 6-сентябрда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Бунгача мазкур хизматда Айбек Жунушалиев ишлаган — у 26-августдаа Бишкек шаҳар мэри бўлиб сайланди.

Азиз Аалиев ким?

Аалиев олдин молия вазирлигида турли хизматларда ишлаб, 2002-2003-йиллари Жаҳон банкининг «Қишлоқни молиялаш-2» лойиҳасини бошқарув бўлимининг раҳбари бўлиб ишлаган. 2003-2005-йиллари Аалиев давлат бошқарув секторидаги тизимни қайта тузиш GSAC-GTAC лоийҳасини координатори бўлган.

2007-йили иқтисодий ривожлантириш ва савдо вазирлигининг статс-котиби бўлиб тайинланиб, 2009-йили иқтисодни изга солиш вазирлигига статс-котиб бўлиб келган.

Аалиев 2019-йили ҳукумат аппаратининг молия ва кредит сиёсати бўлимининг бошчиси, ўша йили Қирғиз-рус тараққиёт фонди бошқармасининг аъзоси бўлган. 2020-йили мазкур фонднинг раиси бўлиб тайинланган.

Улукбек Мариповнинг ўринбосарлари

Президент Садир Жапаров 5-майда янги Конституцияга қўл қўйиб, Министрлар кабинетини тузган. Унда Улукбек Марипов Министрлар кабинетининг раиси, Артём Новиков унинг биринчи ўрин босари бўлган.

Бундан ташқари, Жилдиз Бакашова, сарақамли ривожлантириш вазири Азамат Дийканбаев билан иқтисод ва молия вазири Улукбек Кармишаков Мариповнинг ўринбосарлари бўлиб тайинланган.

Кўп ўтмай, 20-майда, Дийканбаев «пора талаб қилишда» гумонланиб, МХДҚ томонидан қўлга олинган. Терговнинг версияси бўйича, Дийканбаев «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширган чет ўлкалик компания билан шартноманинг муддатини узайтириш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш учун «йирик миқдорда пора талаб қилган».

Улукбек Марипов Дийканбаевни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Дастан Догоевни тайинлаган. Олдин у давлат технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитасининг раиси бўлиб ишлаб, 2020-йили АҚШнинг Гарвард университетида ўқиш учун ишдан кетган эди.

1-июнда Кармишаков президент маъмурияти етакчисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланиб, унинг ўрнига депутат Акилбек Жапаров келган.

Новиков 20-майда Қирғиз-рус тараққиёт фондининг етакчиси бўлиб тайинланган. Унинг ўрнига Айбек Жунушалиев келган эди.