«ИЗЮМ»нинг эгаси Марс Исаев Ўшнинг биринчи вице-мэри бўлиб тайинланди

372
Марс Исаев. Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш шаҳар кенгашининг собиқ депутати, тадбиркор Марс Исаев 6-сенятбрда Ўш шаҳрининг биринчи вице-мэри бўлиб тайинланди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот билдирди.

Исаевни вице-мэрликка янги сайланган мэр Алмаз Мамбетов тайинлади. Бунгача мазкур хизматда Замир Юсупов ишлаган.

Марс Исаев ким?

Исаев меҳнат фаолиятини 2006-йили президентнинг девонида ишлаган. У 2009-2010-йиллари Жогорку Кенеш депутатининг жамоат ёрдамчиси, шунингдек «Нур Телеком (О!)» ОҲЖда бош директорнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Исаев 2011-йили яна депутатнинг ёрдамчиси бўлиб, 2012-йили молия вазирлигига қарашли Молия назорати ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасининг бош мутахассиси хизматига тайинланган. Бироқ у депутатга ёрдамчи бўйича қолган.

2018-йили Исаев КСДП партиясидан Ўш шаҳар кенгашига депутат бўлган. 2020-йили шаҳар кенгашига сайловда у «ҳукуматнинг» «Биримдик» партиясидан номзод бўлган.

Шунингдек, Марс Исаев тадбиркор қатори ҳам танилган. Унинг номига «Johnny PUB» (Джонни ПАБ) МЧЖ рўйхатга олинган. Бундан ташқари у «Дорога бойцовского чемпионата РФЧ-ММА» федерацияси ва «“Арт Таймаш” маданият ва спортни қўллаш» фондини бошқаради.

Исаев вице-мэрлик хизматига келгунча «РосАгроМаркет-КГ» МЧЖни бошқарган, бироқ 2021-йилнинг 17-августида компаниянинг директори алмашган.

Бундан ташқари, Исаев олдин «Имар Строй» МЧЖга эгалик қилиб, бироқ шу йилнинг июнь ойида қурилиш компанияси Эрнис Садиковнинг номига ўтган. Исаевнинг танилган бизнесларидан бири бу «ИЗЮМ» ресто-бари — мазкур ресторанда шаҳар раҳбари Мамбетов мэриянинг амалдорларига ва Ўш шаҳар кенгашининг депутатларига «чой» уюштириб берган. Исаев «ИЗЮМ»нинг етакчиси сифатида 2019-йили мэриядан фахрий ёрлиқ олган.

Мамбетов депутатларни сайлаш куни тақдирланган. Бироқ депутатларнинг кўпчилиги «чой»ни мэр уюштирганини тан олмаган. Улар турли баҳоналарни айтиб, журналистларнинг саволларидан қочишган.