Олий суд Ахматбек Келдибековга тўрт йил аввал чиққан ҳукмни бекор қилди

398
Ахматбек Келдибеков 23-августда президент Садир Жапаров томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган

Олий суд 18-августда собиқ-спикер Ахматбек Келдибековга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, Биринчи май туман судига қайта кўриб чиқишга юборди. Бу ҳақда Олий суднинг матбуот хизмати 3-сентябрда маълум қилди.

Келдибеков 2016-йили «Лавозимдан фойдаланиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, 10 млн сом жаримага тортилган. Унда суд Келдибеков Москвада Жогорку Кенешнинг махсус вакиллигини «ноқонуний очган» деб аниқлаган. Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, вакилликни таъминлашга ғазнадан 10 миллион сом сарфланган. Келдибеков жаримани тўлаган.

Олий суднинг матбуот хизмати хабар қилишича, Келдибеков бу ишни «янги очилган ҳолатлар бўйича» қайта кўриб чиқишни сўраган. Бош прокуратура бу илтимосни қўллаган.

Келдибековга қўзғалган ишлар ва «Ата-Журт»

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2013-йилнинг 20-ноябрида ўша вақтда «Ата-Журт»* партиясидан парламентда депутат бўлган Ахматбек Келдибековни «коррупция» ва «лавозимдан фойдаланишда» гумон қилиб қўлга олган.

*«Ата-Журт» партиясини амалдаги президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев тузган.

Тергов органлари Келдибеков 2008-2010-йиллари Солиқ хизматини бошқарган вақтда ихтиёрий патент асосида солиқларни йиғиш функцияларини «Бизнес партнер» номли шахсий компанияга «ноқонуний берган» деб билдиришган.

Шунингдек, махсус хизмат Келдибековни 2005-йили Ижтимоий фондни бошқариб, «фуқароларнинг шахсий суғурта ҳисобларидан нусхаларни олиш» учун «Ротак-Бишкек» компаниясига 21 млн сомни «ноқонуний» бўлиб беришда гумонланган.

Бундан ташқари, унга Жогорку Кенешнинг Москва шаҳридаги махсус вакиллигидан «ноқонуний тузган» деган айб қўйилган. Ўша вақтдаги бош прокурор Аида Салянова амалдорнинг ҳаракатлари сабаб давлатга 40 млн сомга яқин зарар келтирганини билдирган. Прокуратура Келдибековнинг мулкини мусодара қилиш билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

2015-йилнинг август ойида Келдибековнинг соцфонддаги иши «муддати ўтгани сабаб» қисқартирилган. Шунингдек, собиқ спикер ўша йилнинг ноябрь ойида солиқ хизматидаги коррупцияга боғлиқ иш бўйича оқланган.

Келдибеков Биринчи май туман суди томонидан «Лавозимдане фойдаланиш» бўйича айбдор деб топилиб, 3 млн сом жаримага тортилган. 2016-йилнинг март ойида Бишкек шаҳар суди жарима миқдорини 10 млн сомгача ошириб, Олий бу ҳукмни кучида қолдирган.

Шу сабаб Келдибеков 2017-йилдаги президентлик сайловига ҳам фатнаша олмай — МСК амалдорнинг судланганлиги бекор қилинмагани сабаб сайловга рўйхатга олмаган.

Орадан уч йил ўтиб Келдибеков 2020-йилнинг октябрь ойида Матраимовларнинг оиласи билан алоқаси бор «Мекеним Кыргызстан» партияси билан парламент сайловига қатнашган. Бундан ташқари, божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари Райимбек Матраимов Келдибековнинг ўғлини «вакил отаси».

Бироқ парламент сайловидаги кўплаган қонунбузарликлар сиёсий кўтарилишларга, кейинчалик эса ҳукуматни алмашишига олиб келган. Тўнтарилиш натижасида ҳукуматга Келдибековнинг собиқ партиядошлари Садир Жапаров ва Камчибек Ташиев келишган. Жапаров президент бўлди, Ташиев МХДҚни бошқармоқда, Курманкул Зулушев Бош прокуратурани.

Жорий йилнинг 23-августида президент Келдибековни «Қирғизистоннинг Олимпиадага қатнашишига катта ҳисса қўшгани учун» фахрий ёрлиқ билан тақдирладиган. Келдибеков — оғир атлетика федерациясининг президенти.