Президент Жапаров ижтимоий нафақа пулини кўпайтириш бўйича фармонга қўл қўйди

397

Садир Жапаровнинг матбуот хизмати президент 2021-йилнинг 1-октябридан ва 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб айрим қирғизистонликларга ҳар ой тўланувчи ёрлам пулининг миқдорини кўпайтириш бўйича фармонни имзолаганини билдирди. Президент ёрдам пулини кўпайтиришга ҳаракат қилаётганини Мустақиллик кунида айтган.

Ижтимоий ёрдам пули «болалигидан имконияти чекланган фуқароларга ва болаларга ижтимоий томондан ёрдамни кучайтириш мақсадида» оширилади.

2021-йилнинг октябридаги кўпайтиришлар

Фармонга кўра, 2021-йилнинг 1-октябридан бошлаб аҳолининг саккиз гуруҳининг ёрдам пули 50% га кўпаяди.

Улар:

  • ОИВ/ОИТСга чалинган оналардан туғилган болаларга [4 мингдан 6 минг сомгача];
  • ногирон болалар [4 мингдан 6 минг сомгача];
  • отасидан ёки онасидан айрилган болаларга [мингдан 1,5 минггача];
  • отаси ва онасидан айрилган болаларга [2 мингдан 3 минггача];
  • болалигидан I гуруҳ ногиронидагилар [4 мингдан 6 минггача];
  • болалигидан II гуруҳ ногирони бўлганлар [3300 сомдан 4950 сомгача];
  • болалигидан III гуруҳ ногирони бўлганлар [2700 сомдан 4050 сомгача];
  • отаси билан онаси номаълум болаларга [2 мингдан 3 минг сомгача].

2022-йилнинг 1-январидан бошлаб ёрдам пули 2021-йилнинг 1-октябригача миқдоридан яна 100%га кўпаяди. Шунда қирғизистонликлар қуйидагича ёрдам пули олишади:

  • ОИВ/ОИТСга чалинган оналардан туғилган болалар — 8 минг сом;
  • ногирон болалар — 8 минг сомгача;
  • отасидан ёки онасидан айрилган болалар — 2 минг сом;
  • болалигидан I гуруҳ ногиронидагилар — 8 миң сом;
  • болалигидан II гуруҳ ногирони бўлганлар — 6600 сом;
  • болалигидан III гуруҳ ногирони бўлганлар — 5400 сом.

Фуқароларнинг яна икки категорияси учун 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб ёрдам пулнинг миқдори 200%га кўпаяди. Отасидан ёки онасидан ҳам айрилган болалар ёки ота-онаси номаълум болалар 2 минг сом ўрнига 6 минг сом ола бошлайди.

Бундан ташқари, фармон «боқувчисини йўқотган вақтда болаларнинг ҳар ойлик ёрдам пули кўпайганини ҳисобга олиб, Қирғиз Республикасининг ижтимоий фонди томонидан боқувчисидан айрилган ҳолат бўйича пенсияларни тенглашга» тегишли чоралар кўришга шароит яратади.

Тўловлар учун маблағ қаердан олинади?

Фармонга мувофиқ, ижтимоий ёрдам пулнинг молиялаш манбаи — «республика бюджетининг пуллари».

«2021-йилнинг 1-октябридан бошлаб ёрдам пулларнинг миқдорини 50%га ошириш билан қўшимча мухтожлик 452,8 млн сомни тузади, 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб ижтмоий ёрдам пулларнинг миқдори 100%га кўтарилиб, қўшимча эҳтиёж 3590,9 миллион сомни тузади», — деб айтилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, боқувчисидан айрилганларнинг пенсияси ошгани учун Соцфондга ҳам қўшимча маблағ керак бўлади. Шунинг учун шундай пенсияни кўпайтиришга 1-октябрдан бошлаб 138,0 млн сом ва 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб – 970,0 млн сом талаб қилинади.

Шу сабаб 3,5 млрд сомдан ортиқ маблағ сарфлашга тўғри келади.