Бишкек: «Чердак»да муштлашганларнинг тўрт нафари вақтинча сақлаш жойига киргизилди

355

Бишкекдаги «Чердак» баридаги муштлашувда гумонланиб тўрт одам қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига кипритилди. Бу ҳақда пойтахтнинг Биринчи май ТИИБининг матбуот хизмати билдирди.

Милициянинг маълумотига кўра, 2-сентябрь тунги соат 3:20да туман бошқармасининг навбатчилик бўлимига «Чердак»да муштлашув бўлаётгани ҳақида маълумот тушган.

Воқеа бўлган жойга Биринчи май ТИИБнинг тезкор-тергов гуруҳи бориб, муштлашувда гумонланган тўрт кишини милиция бўлимига олиб келишган. Кейин улар вақтинча сақлаш жойига киритилган.

«Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олиниб, “Бебошлик” моддаси билан судгача текширув бошланди», — деб билдиришди бошқармадан.

Милициянинг маълумотига қараганда, «жамоат тарьини бузиш ва танага жароҳат етказиш, шунингдек тегишли мулкни бузилишига олиб келган ҳаракат қоидаларини бузиш факти бўйича» ёзма равишда аризани барнинг маъмурияти ва ходимлари ёзган.

Бунгача ОАВ гувоҳларга таяниб, муштлашув оқибатида «Чердак»да ишлаган официантнинг бош суяги синганини ёзишган.

«Уч киши жабрланган. Бошига зарба олган фуқаролар миллий госпиталнинг нейротравма бўлимига ётқизилди», — деб билдирган 2-сентябрда 24.kg нашрига Бишкекнинг Тез ёрдам хизмати директорининг ўринбосари Егор Борисов.

Биринчи май ТИИБи ҳозирда гумондорларнинг ҳаракатига объектив ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли тергов ишлари бораётганини таъкидлашди.