«Ата Мекен» ва «Реформа» сайловга бирга қатнашиш учун сўзлашувларни олиб бормоқда

326
Сурат: «Реформа» партияси

«Ата Мекен» ва «Реформа» партияларининг лидерлари ва вакиллари 2-сентябрда учрашди. Унда парламент сайлови олдидан бирлашиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

«Реформа»нинг аъзоси Рита Карасартова «Клооп»га ҳозирда «партиялар бирлашди» деб айтишга эрта эканини билдирди. Унинг айтишича, томонлар бирлашиш шартларини сўзлашишмоқда, бироқ охирги қарор қабул қилинмади.

Сооронкулова «Клооп»га берган интервьюсида «Реформа» партияси 3-сентябрда сайловга қатнашиш ҳақидаги билдирувни МСКга беришини айтди. «Ата Мекен» билдирувни 1-сентябрда берган.

Марказий сайлов комиссияси парламент сайловини 28-ноябрга белгилади. Ҳозирда сайловга қатнашиш ниятини 37 партия билдирди — билдирувлар 3-сентябрь соат 18:00гача қабул қилинади.

Янги Конституцияга мувофиқ, Жогорку Кенешда 90 депутат беш йилга сайланади. Депутатларнинг 54 партиявий рўйхат, 36си бир мандатли округ билан сайланади.

2020-йилнинг 4-октябрида ўтган парламент сайловида «Ата Мекен» 4,08%,  «Реформа» 1,66% овоз олган. Икки партиянинг аъзолари ҳам 5-октябрда сайлов натижасидан норози бўлиб ацияга чиққан сиёсий партияларнинг орасида бўлишган. Натижада октябрь воқеалари ҳукумат алмашишига олиб келган.

Митингчилар асосан сайловда овоз сотиб олиш бўлди ва маъмурий ресурсдан фойдаланилди деб норози бўлишган. Сайловда қонунбузарликларнинг кўпи ҳукуматники дейилган «Биримдик», таъсирли Матраимовларнинг оиласига қарашли «Мекеним Кыргызстан» ва ҳукуматга яқин бўлган «Кыргызстан» партиялари томонидан бўлган.

Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, мазкур уч партия Жогорку Кенешдаги 120 мандатнинг 107сига эга бўлишган. Митингчилар Оқ уйни босиб олиб, қамоқда ўтирган бир қанча сиёсатчиларни озод қилишган — уларнинг орасида Садир Жапаров ҳам бўлган.

Натижада МСК сайловни бекор қилган. Жапаров ҳукуматга келиб, президентлик сайлови билан ўлкани бошқариш формаси бўйича референдум ўтказган. Кейин янги Конституция қабул қилиниб, унинг муаллифлари парламент ҳуқуқларини камайтириб, президентнинг ваколатларини кенгайтиришган.