Ҳафтасига уч марта. «Ўш — Истамбул — Ўш» янги авиқатнов очилди

361
Сурат: «Манас» халқаро аэропорти

Ўш халқаро аэропортидан Туркиянинг Истамбул шаҳрига тўғридан-тўғри авиарейс очилди. Бу ҳақда «Манас» халқаро аэропортининг матбуот хизмати 3-сентябрда билдирди.

«Ўш — Истамбул — Ўш» рейси 2021-йилнинг 1-октябридан ишга тушади. Йўловчиларни Pegasus турк авиакомпанияси манзилига етказади. Қатновлар душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 5 соат 30 дақиқани ташкил қилади.

Жорий йилнинг июнь ойида Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган Қирғизистон давлат раҳбари Садир Жапаров билан учрашганда икки мамлакатни боғлаган авиарейслар сони кўпайишини билдирган эди.