Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев Telegram-каналида фуқаролар олдиндаги сайлов сабаб рўйхатга олинган ерини оммавий равишда ўзгартираётганини билдирди. Унинг айтишича бу катта можарога олиб келиши мумкин.
Бекешев фуқаро бирор бир партияга ёки ундаги номзодга овоз бермоқчи бўлса, қайси вилоят бўлса ҳам овоз бера олишини таъкидлади.
«Бир мандатли номзодларга келсак, ҳозир кеч бўлиб қолди. Сабаби сайловга 90 кун қолгунча яшаган жойи бўйича рўйхатга олиниши керак. Ҳозир 86 кун қолди. Бундай қилишни нима кераги бор, тушунмадим. Кўпчилик бу ҳақда билмайдиган кўринади», — деди халқ вакили.
Шунингдек, Бекешев овоз бериш вақтида сайловчи рўйхатга турган санани ҳеч ким текширмаслигини ҳам инкор қилмади.
«Бироқ бундай бўлмаслиги керак. Катта жанжал чиқади. Асосийси бизнинг ўлкада уруш-талаш билан тартибсизлик — оддий ҳолат», — деб билдирди депутат.
Парламент сайлови -2021
Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш шу йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Депутатликка номзодларни кўратиш 14-октябргача, депутатликка номзодларнинг рўйхатини аниқлаш 29-октябргача ўтказилади.
Янги Конституцияга кўра, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йил муддатга сайланади. Уларнинг оарсидан ҳар бир тўртинчи мандат аёлларга берилади.
Парламент сайлови аралаш тизим асосида ўтади. Унда 54 депутат партияви йрўйхат бўйича, қолган 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.