ТИВ Покистон ва Ҳиндистоннинг фуқароларига виза беришни тўхтатди

339

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Покистон билан Ҳиндистон фуқароларига виза бериш тўхтатилганини билдирди.

ТИВ виза беришни тўхтатиш сабабини Қирғизистоннинг давлат органлари хавфсизлик масалаларини ҳисобга олиш билан чет ўлкаликларнинг келишини назорат қилиш алгоритмини ўзгартираётгани билан тушунтирди.

«Алгоритм чет ўлкалик фуқароларни Қирғизистон ҳудудига келиши учун чақирувчи томонларнинг жавобгарлигини кўриб чиқади», — деб билдирди муассаса.

Алгоритмга ўзгартириш киритилгани сабаб «Электрон виза» порталида виза олишга ариза бериш жараёнини ўзгартириш учун техник ишлар олиб борилмоқда.

«Ариза эгалари номидан сайёҳлик визасини олиш учун алоҳида ариза бериш тўхтатилди ва тадбиркорлик визасини олиш шартларига ўхшатиб, қабул қилувчи ташкилот номидан айрим давлатларнинг чет эл фуқароларини чақириш функцияси киритилмоқда», — деб қўшимча қилишди ТИВдан.

Туристларнинг кўпайиши

23-августда ТИВ шу йилнинг июн ойидан бошлаб Покистон фуқароларидан қирғиз визасини олиш учун мурожаатлар кўп тушаётганини билдирган.

Мурожаатларнинг кўп қисми «Электрон виза» порталига тушади, унда Покистон фуқаролари ўлкага келиш мақсади туризм эканини билдириб, 30 кунгача бир марталик сайёҳлик визасини олишади.

«2021-йилнинг июль-август ойларида “Электрон виза” системаси орқали Покистон фуқароларига 7,5 мингга яқин сайёҳлик визаси берилган», — деб билдиришди муассасадан.

Бу маълумотни муассаса маълум қилди, сабаби ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Қирғизистонда покистонликлар кўпайиб кетгани ҳақидаги маълумотни фаол тарқатишган.

Унда ТИВ покистонликлар Қирғизистонга туризм мақсадида келиб, тахминан 15 кунга яқин ўлкада қолишларини, кейин Бирлашган Араб Амирлиги ёки Саудия Арабистонига учиб кетишларини тушунтирган. Улар Қирғизистонда мажбурий карантин муддатини ўтказиш учун юришади.