Футбол: Қирғизистон термаси Фаластин жамоасини мағлуб этди

383

Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси 2-сентябрда «Уч миллатнинг кубоги» турнирида Фаластин жамоасини 1:0 ҳисобида ютиб олди.

Ягона голни ўйиннинг бошланишида дебютант Азим Азаров киритди.

Учрашув Бишкек шаҳридаги Дўлўн Ўмурзаков номидаги стадионда ўтди.

Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси ғалабасини нишонламоқда. Сурат: Кайрат Замирбеков / kloop.kg

Учрашув қандай ўтди?

Дастлабки йигирма дақиқани мккм жамоа ҳам хавфли ҳужумлар билан ўтказишди, бироқ бу вақт оралиғида икки жамоанинг ўйинчилари дарвозага гол кирита олмади.

23-дақиқада Қирғизистон учун гол киритишга яхши имкониятлар бўлди, бироқ Гулжигит Аликулов тепган тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Кейин қирғиз ўйинчилари бир гол киритишди — ярим ҳимоячи Азим Азаров ўнг флангдан берилган тўпни боши билан дарвозага киритди.

Гол киргандан кейин ташаббус қирғиз жамоасига ўтди.

Иккинчи бўлимнинг бошида Қирғизистон иккинчи голни киритишига оз қолди — ўйинчилар уч марта гол кирадиган вазият яратишди.

Кейин жамоалар хавфли ҳужумларни қилишди. Учрашув охирида фаластинликлар хавфли ҳужум яратиб, бироқ муваффақиятли бўлмади.

7-сентябрь куни соат 20:30да бўладиган кейинги ўйинда Қирғизистон Бангладеш терма жамоаси билан майдонга тушади.

«Уч миллатнинг кубоги» 2023-йили бўладиган Осиё Кубогига тайёргарлик асосида ўтмоқда. Турнир иштирокчилари Қирғизистон, Фаластин ва Бангладешнинг жамоалари.