«Сизлар текширгани кимсизлар?» Қирғизистонга берилган инсонпарварлик ёрдами бўйича маълумотни донорлар ҳам яширмоқда

497
Инсонпарварлик юки. Сурат/Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

Қирғизистонга гуманитар ёрдам келса доим камбағаллик билан касалликдан қутқаришни ваъда қилган амалдорларнинг сурати қўйилиб, жар солган пресс-релизлар билан берилади. Дабдаба босилганда ёрдам ер ютгандай йўқолади. Ҳеч ким ҳеч нима демайди, донорлар ҳам жим бўлади. Юз миллионлаган сом қаерга сарфлангани ҳақида билиш детективга айланади.

«Клооп» ўлкага келган халқаро гуманитар ёрдам қандай, қайси принцип билан бўлиштирганини аниқлашга беш ой сарфлади. Бироқ қирғиз амалдорлари жавоб ўрнига оғзига талқон солгандай турса, чет эллик донорлар осонгина бош тортишди. Қолаверса журналистларга таҳдид ва босим ҳаракатлари бўлди.

Бироқ шунга қарамай анча-мунча маълумот тўпладик.

«Клооп» қандай қилиб касалхоналарни айланиб гуманитар ёрдам излади

Қирғизистон пандемия вақтида COVID-19ни даволаш учун ўнлаган қадоқ биринчи ёрдамдаги товарлар солинган гуманитар ёрдам олган — ниқоб, респиратордан тортиб ИВЛ аппаратигача. Унинг бир қисмини халқаро донорлар — давлатлар ва ташкилотлар берган; иккинчи қисмини маҳаллий тадбиркорлар билан диаспоралар берган.

Сиртдан қараганда, Қирғизистонга келган гуманитар ёрдам халқнинг кўз олдида, яширадиган ҳеч нарса йўқ. Ёрдам келиб тушгани, бўлиштирилгани ҳақида маълумот бир нечта манбага жойлаштирилади  — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтига, «Электрон соғлиқни сақлаш» порталига, гуманитар ёрдамни ҳисобга олишнинг маълумот тизимига ва бошқалар. Бироқ бу реестрларни тушуниш мумкин эмас: кўп ҳолларда сайтлар ишламай, ундаги маълумотлар тўлиқ эмас ёки маълум бир касалхонага қайсидир ҳомийдан нима ёрдам келгани тушунарсиз жойлаштирилган.

Буни аниқлаш учун ёрдамнинг уч турини таҳлил қилдик: коронавирус билан курашиш учун Туркия билан Германиядан келган товарлар ва Россиядан келган ПЧР-тестлар.

«Сизларга жавоб беришга вақт йўқ»

Олдин биз Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўнғироқ қилдик. Бироқ сайтда кўрсатилган телефонларнинг бирортасига ҳам жавоб бермаган. Кейин ходимларнинг интернетдан топилган рақамларининг ҳар бирига қўнғироқ қилиб, боғланишга ҳаракат қилдик.

Кўп чўзилган қўнғироқлар ва маъносиз сўзлашувлардан кейин бир нарсани аниқладик: Қирғизистонга 2020-йилнинг ёз-куз ойларида Германия билан Туркиядан келган гуманитар ёрдамнинг ярми ҳамон омборларда ётибди. Россиядан декабрда олиб келинган ПЧР-тестлар ҳамон лабораторияларга тушмаган. Сабаби тегишли реагентлар билан жиҳозланган эмас.

Гуманитар ёрдам ҳақида оз маълумоти бор Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона ходими эса бу «ортиб қолган» товар эканини айтди — касалхоналарда ҳамма нарса етарли, шу сабаб гуманитар ёрдам тўлиқ тарқатилган эмас.

Биз Соғлиқни сақлаш вазирлигига расмий беш марта ёзма равишда сўров юбордик, бироқ унинг бирортаси ҳам қаралмаган.

Аввалига бизга «сўров келмади» деб жавоб беришди, кейин — «жавоб тайёрлаяпмиз» дейишди. Охирида телефон суҳбатининг бирида «сизларга жавоб беришга вақт йўқ» деб жавоб беришди.

Гуманитар ёрдамни бўлиштириш ҳақида материал чиққандан кейин «Клооп»нинг журналистларига Соғлиқни сақлаш вазирлигидан қўнғироқ қилишганини айтиш зарурми? Муассасанинг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова журналистлар албатта маълум қиласизлар деган шарт билан барча саволларга жавоб беришни ваъда қилди. Айгерчинова материалда сўз бўлган омборлар ҳозирда деярлик бўш эканини, керак бўлса, исботлаб беришга тайёрлигини билдирди.

Ҳеч нима дейишмайди, бироқ силлиқ-сипо

Германия элчилиги «Клооп»нинг биринчи сўрови етмаганини айтди. Инглиз тилида юборилган иккинчи сўровдан кейин — бизни KfW немис банкига юборишди. Улар Жалолободдаги Германиянинг пулига қурилган тез ёрдам бўлими ҳақида маълумотнома беришди. Бу бўлимнинг қурилиши 2017-йили бошланиб, бир йил ичида битиришга ваъда беришган. Бироқ 2020-йили сентябрда, эпидемия бошланганда тугатилган. Шу сабаб саккиз кўп профилли койкани коронавирусни даволашга мослаштириб қайта жиҳозлашга тўғри келган. Гуманитар ёрдамнинг қолган қисми бўйича элчилик ҳеч қандай тушунтириш бермади.

Бу ҳам бир очилиш бўлди: Қирғизистонда давлат органи, элчилик ёки халқаро ташкилотга чет эллик фуқаро мурожаат қилса, унга тез ва юмшоқ жавоб беришади. Бироқ бундан ҳам фойда — оз.

Машиналар топилди, бироқ қолдиғи қолиб кетди

Ислом тараққиёт банки ажратган грант ҳисобидан олинган мобил тиббий клиникалар. Сурат/Президентнинг матбуот хизмати.

Шунингдек, «Клооп» Қирғизистон ҳукумати 2020-йили Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан ажратилган кредитни қаерга сарфлаганини билишга ҳаракат қилди: 15 миллион доллар респиратор, 30 дона тез ёрдам машинасини сотиб олишга ва 10 лаборатория қуришга берилган эди.

Биз ваъда қилган тез ёрдам машиналарининг ярми сотиб олиниб, лабораторияларнинг қурилиши ҳамон бошланмаганини аниқладик.

27-августда янги маълумотлар пайдо бўлди. Билсак, 2021-йилнинг май ойида Ислом тараққиёт банкининг маблағига Норвегиядан сотиб олинган янги мобил клиникалар ҳам Бишкекдаги қўриқчиси йўқ автотўхтов жойида экан. Амалдорлар уларни ишончли эканини ва сифатини текширишга улгурмай қолган эмиш.

Ислом тараққиёт банкининг Олмотидаги офиси «Клооп»нинг қўнғироқларига жавоб бермади. Расмий сўровга банкдан олинган насия қаердан олингани ҳақида маълумот олиш учун Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишни айтишди — бу муассаса бизнинг бирорта ҳам сўровга жавоб бермаган.

«Кимни буйруғини бажаряпсизлар?»

2020-йилнинг баҳорида Норин шаҳридаги Марказий Осий Университети (МОУ) мэрия билан бирга ҳудуддаги 500 кам таъминланган оилага гуманитар ёрдам тарқатган. Унда ун, ёғ, сув, ун маҳсулотлари, антисептиклар ва кўп марта фойдаланувчи ниқоблар бўлган. Бу ҳақда мэрия ижтимоий тармоқларга билдирган.

«Клооп» гуманитар ёрдам кимларнинг қўлига теккани, орасида ҳукуматга яқин турғунлар бор-йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилди. Бунинг учун «Клооп»нинг мухбирлари Норин шаҳар мэриясига бир неча марта қўнғироқ қилиб, мурожаат ёзган, бироқ жавоб бўлмаган. Кейин Норин шаҳар ижтимоий ривожлантириш бошқармасига хат юбордик. Улар журналистларга қайта алоқага чиқиб, «Кимнинг буйруғини бажаряпсизлар» деб агрессив тон билан ўзимизга савол беришди.

«Бизни фаолиятимизни текширадиган сизлар кимсизлар?» — деган амалдор ғазаб билан.

Охири «Клооп»га Марказий Осиё Университетининг вакиллари алоқага чиқиб, гуманитар ёрдам тарқатиш ташаббуси ўқитувчиларга тегишли эканини тушунтирди. Университетнинг ходимлари маошидан пул йиғиб, ОЎЮнинг сотиб олиш бўлими Бишкекдан биринчи керакли буюмларни улгуржи сотиб олган. Нориннинг ижтимоий ҳимоя бошқармаси кам таъминланган оилаларнинг рўйхатини берган, МОУнинг квартал бошчилари ва кўнгиллилар билан бирга ёрдам ўз манзилига етиши учун рўйхатни текшириб чиққан.

Агар бари юқорида айтилгандай бўлса, ҳукумат нима учун бунчалик жаҳл қилмоқда?

 «Жосуслик учун турмага қамаласизлар»

ЕХҲТ (ОБСЕ) Қирғизистонга 2016-йили умумий нархи 600 минг евродан ортиқ икки грант ажратган. Биринчиси — Баткен туманининг Бужум қишлоғидаги ҳарбий бўлимга ракета-артиллерия қуроли омборини қуришга. Иккинчиси эса — Ўш вилоятининг Гулчў қишлоғида янги қурол омборини қуришга ва эскисини таъминлашга. Ҳисоботларга қарасак, тендерни «Архстройинвест» ва «Шер-Курулуш» компаниялари ютиб олган.

«Клооп» танловга яна кимлар қатнашганини ва ғолиблар қандай талаблар бўйича танланганини билишга қарор қилган. Бироқ мудофаа вазирлиги ҳам, бош штаб ҳам журналистларнинг саволларига жавоб бермади: улар махфийлигини айтса, кейин барча маълумотларни ЕХҲТдан билишни таклиф қилишди, сабаби тендерни ЕХҲТ ўтказган.

ЕХҲТдан эса журналистларга қонунда белгиланган муддат ўтгандан кейин тўлиқ ва батафсил маълумот беришни ваъда қилишган. Кечикишни «янги раҳбар келгани» билан тушунтиришган.

Кейин маълумот бермаслигини билдиришди. «Бизнинг юристлар яна бир марта ҳаммасини текшириб чиқишди — тендер тоза ва қонуний ўтказилган», — деб жавоб берган матбуот котиби навбатдаги сўровга.

Бироқ биз яна бир суриштирув ўтказдик  — бу ҳақда кейинги мақолада айтиб берамиз.

Асосийси — қурол сақловчи омборлар вақтида қурилганми? — деган савол ҳозирча жавобсиз қолмоқда. Биз Баткен ва Ўш вилоятидаги ҳарбий ходимлар орқали билишга ҳаракат қилдик. «эс-ҳушингиз жойидами? Жосуслик учун турмага қамашади!» — деб жавоб беришди улар.

Ишончми ёки бари бир қозонда қайнайдими?

Беш ой давом этган суриштирувдан кейин биз бир хулосага келдик — халқаро донорлар қирғиз давлатига ишонади. Улар очиқ ҳисоботларни талаб қилишмайди, айниқса қайтаримсиз ёрдам берган вақтда. Шу сабаб маблағ сарфланишини ёки гуманитар ёрдамни тақсимланишини назорат қилиш мумкин эмас.

Ҳукумат ҳам, донорлар ҳам бу ҳақда журналист ва фаоллар билан очиқ сўзлашгиси келмади. Бундай чекиниш албатта шубҳа туғдиради.

Мавзу бўйича: COVID-19га қарши йиғилган гуманитар ёрдам омборларда чанг босиб, касалхоналарга берилмаган

Материални тайёрлаганлар: Зарина Жолдошова, Саадат Тўлўгўнова.

Материал «Сорос — Қирғизистон» фонди томонидан молияланган «COVID-19 бўйича халқаро ёрдамнинг мониторинги» лойиҳасини ёрдами билан тайёрланди. Материалнинг мазмуни ва хулосаси Фонднинг фикри билан мос келмаслиги мумкин.