Парламент сайлови: Тарғибот ишлари октябрнинг сўнгида бошланади

362

Марказий сайлов комиссияси 29-августда олдиндаги Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш муносабати билан тадбирларнинг календар режасини тасдиқлади. Сайлов шу йилнинг 28-ноябрига белгиланган.

Тасдиқланган календарга кўра, МСК сайлов олди ташвиқот ишларини 29-октябрдан 27-ноябргача ўтказиши керак.

Унгача комиссия номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг ҳужжатларини қабул қилади. Депутатликка номзодларни кўрсатиш 14-октябргача, депутатликка номзодларнинг рўйхатини аниқлаш 29-октябргача давом этади.

Янги Конституцияга мувофиқ, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Унинг орасидан ҳар бир тўртинчи мандат аёлларга берилади.

Парламент сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтади. Унда 54 депутат партиявий рўйхат бўйича, қолган 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.