Иссиқкўл: «Олтин қум» пансионатида 36 ёшли киши кўлга чўкиб кетди

350

31-августда Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғидаги «Олтин қум» пансионати яқинида 36 ёшдаги одам чўкиб кетди. Ҳозирча унинг жасади топилмаган.

Сувга чўккан кишини Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг уч қутқарувчиси изламоқда. Бугун қидирув ишларини давом эттириш учун Иссиқкўл туман №31 ЁҚБдан тўрт ғаввос ва бир офицер жалб қилинган.

27-июлда мана шу пансионатнинг аквапаркида 18 ёшдаги Станислав Ситников вафот этган. Уни сув тортувчи насоснинг диаметри 50 см бўлган қувури тортиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, бола сувга тушган бўйича чиқмаган. Унинг акаси ва дам олувчилар хавотирланиб излашган, бироқ қувур уни тортиб кетгани сабаб болани қутқара олишмаган. ФҲВнинг ходимлари кеч келишган. Қутқарувчилар келиб боланинг жасадини қувур кесилгандан кейин олиб чиқишган.

Станислав Ситниковнинг ўлими бўйича Иссиқкўл ВИИБ томонидан «Эҳтиётсизликдан одам ўлдириш» моддаси билан судгача текширув иши очилган.

Давлат экотехинспекциянинг Иссиқкўл тумани бўйича етакчиси Чиндикбек Матисаев «Кактус» нашрига аквапарк рухсатсиз ўрнатилганини билдирган. Иссиқкўл туман архитектура бошқармасининг етакчиси Дамир Абдиев ҳам аквапарк ноқонуний ўрнатилганини айтган.

Муаллиф: Дилде Шатанова