Бишкек милицияси: 31-августда Ала-Тоо майдонида 90 бола йўқолди

Бишкек ШИИББнинг матбуот хизмати 31-август куни Мустақилликни нишонлаш вақтида Ала-Тоо майдонида 90 бола йўқолганини билдирди.

Улар топилиб, ота-онасига қайтарилди.

Бишкек, Ала-Тоо майдони. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Шунингдек, милициядан бир ўсмир вояга етмаганлар орасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш марказига етказилганини қўшимча қилди.