COVID-19: Тўрт киши вафот этди, 142 янги ҳолат қайд этилди

376

Республика штаб 1-сентябрда ўлкада коронавируснинг 142 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 70;
  • Иссиқкўл вилоятида — 35;
  • Чуй вилоятида — 18;
  • Баткен вилоятида — 10;
  • Норин вилоятида — 6;
  • Жалолобод вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Ўш шаҳрида — 1.

Ўтган суткада 290 бемор соғайиб, тўрт киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 175 876га етди. Касалликдан 170 067 бемор соғайиб, 2 532 киши вафот этган.

Бугунги кунда 1 036 бемор касалхоналарда, 795 киши уй шароитида даволанмоқда.