Қирғизистон: Мустақилликнинг 30 йили рақамлар билан

461

2021-йилнинг 31-августида мустақил Қирғизистон ўзининг 30 йиллигини нишонлади. 1991-йили мана шу санада Қирғиз ССРининг Олий Совети Қирғиз Республикасини мустақил давлат деб эълон қилган.

«Клооп» 30 йиллик мустақилликда ўлкамиз қандай йўлни босиб ўтганини баён қиладиган рақамлар тўпламини ҳавола қилади.

Аҳолининг 25%

2020-йили ҳар бир тўртинчи қирғизистонликнинг яшаш даражаси камбағаллик чегарасидан паст бўлган.

*Жаҳон банки экспертларининг тахминига кўра, 2021-йили камбағалликнинг даражаси 35%гача ўсиши кутилмоқда. Бунга COVID-19 пандемияси ва ўлкадаги сиёсий кўтарилишлар таъсир қилган.

6

30 йилда олти президент алмашди. Уларнинг иккиси тахтдан қулатилиб, ўлкадан қочиб кетса, яна бири оммавий норозилик сабаб ваколатларини топширган.

26

Бу йиллар оралиғида Қирғизистонда шунча бош вазир бўлган.

10

Референдум орқали Конституцияга 10 марта ўзгартириш киритилган.

~ 1 млн

Қирғизистонлик чет ўлкада ишлайди. Уларнинг кўпи — Россияда.

7

Етти олимпиада медали. Қирғизистонлик спортчилар турли йилларда Олимпиада ўйинларида уч кумуш ва тўрт бронза медалга эга бўлишди.

4,9 млрд АҚШ доллари

Қирғизистоннинг давлат қарзи. Ўлканинг Хитойдан қарзи ҳаммасидан кўп.

2,3 млрд АҚШ доллари

Чет ўлкада ишлаётган қирғизистонликлар 2020-йили шунча пулни юртига юборган. Бу сумма Қирғизистоннинг 2020-йилга ИУМнинг деярлик учдан бирига тенг.

7,7 млрд АҚШ доллари

Қирғизистоннинг 2020-йилдаги ИУМ. 1991-йили бу кўрсаткич 2,5 млрд АҚШ долларини тузган.

71,7 йил

2020-йилга кўра қирғизистонликларнинг ўртача умри.

6,6 млн киши

2021-йилнинг бошидаги Қирғизистон аҳолисининг сони. 1991-йили аҳолининг сони 4,4 миллионни тузган.