ИИВ: Сиёсатчилар ва фаолларни яширин тинглаш иши «қонунга мувофиқ» юргизилган

374
Иллюстратив сурат

Ички ишлар вазирлиги мухолифатчи сиёсатчилар ва фаолларни октябрдаги воқеалар бўйича қўзғалган иш асосида тинглаш «қонунга мувофиқ» бўлганини билдирди.

Милиция «Оммавий тартибсизлик» моддаси бўйича судгача текширув асосида жиноятга алоқадорларни, жиноий жавобгарликка тортилганлар билан имкон қадар бўлган алоқаларни ҳам аниқлаш мақсадида» тинглаганини очиқлади.

«Тергов хизмати қонунга кўра, ўзининг ваколатлари асосида иш олиб борган […] Кўрсатилган вақт ўтгандан кейин ьу тергов ҳаракатлари тергов томонидан олиб борилган эмас ва суд унинг вақтини узайтирган эмас», — деб ёзилади ИИВнинг билдирувида.

Бироқ тингланганларнинг рўйхатида октябрь воқеаларига ҳеч қандай алоқаси йўқлар ҳам бор. Масалан: адвокат Нурбек Токтакунов, юристлар Сания Токтогазиева ва Таттибубу Эргешбаева.

Сооронкулова бунгача Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни ва .здан ортиқ сиёсатчини ва фаолларни тинглашга ИИВга рухсат берганини билдирган.

Сооронкулованинг билдирувига кўра, куч органлари уларни шу йилнинг 6-январидан 10-февралигача эшитган. Сул қарорида тергов ҳаракати 2020-йилнинг 5-октябридаги воқеаларга тегишли «оммавий тартибсизликлар» моддаси билан очилган судгача текширув асосида олиб борилгани кўрсатилган.

Биринчи май туман судидан мазкур қарорни чиқарган терговчи судья Чингиз Бердимуратовнинг ҳаракатини «ноқонуний» деб аташди.

Президентга мурожаат

Сооронкулованинг қикри бўйича, судья Чингиз Бердимуратов «жиноят аломатлари бор-йўқлигини текширмай, номи айтилган одамларни текширилаётган фактига алоқаси борлигини аниқламай» туриб «очилмаган жиноий иш» бўйича ўйлаб топилган қарор чиқарган.

Шу сабаб сиёсатчи масъул кишиларни жавобгарликка тортиш талаби билан президент Садир Жапаровга мурожаат қилди. У тинглаш факти бўйича ички ишлар вазири Уланбек Ниязбеков билан бош прокурор Курманкул Зулушев ишдан олиниши керак деб ҳисоблайди.

«ИИВнинг етакчилари билан терговчилари, биринчи навбатда А.Жумабаев, судья Чингиз Бердимуратов жиноий жавобгарликка тортилиши керак», — деб талаб қилди у.

Мурожаатга Клара Сооронкулова, Нурбек Токтакунов, Рита Карасартова, Сания Токтогазиева, Таттибубу Эргешбаева ва Ўндуруш Токтонасиров қўл қўйди.

Муаллиф: Дилде Шатанова