«Бир тийин ҳам қарз олмай». Президентнинг аппарати Жапаровнинг сўзини таҳлил қилиб берди

406

Нима бўлган эди?

Президент Садир Жапаров Мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлаш вақтида республиканинг сўнгги муваффақиятлари ҳақида айтиб, ўлка молиявий тобеликдан секин-асталик билан чиқаётганини айтди.

Унинг айтишича, у президент бўлиб келганда, «бюджет бўш, захирада бир тийин ҳам йўқ бўлган».

«Бугунги кунгача барча давлатлар билан чегара ёпиқ. Савдо-сотиқ йўқ ҳисобида эди. Албатта, бундай вақтда солиқ билан божхона тўловларини тушиши пастлайди. Пандемия билан курашиш ҳамон давом этмоқда.

Шундан бўлса ҳам, иқтисодий оғир қийинчаликлар шароитида биз вазиятни барқарорлаштира олдик. Агар Қирғизистон ўтган йили бюджетни ёпиш учун 350 миллион доллар қарз олса, бу йил бир тийин қарз олмай туриб вазиятни изга солиш йўлини топдик», — деб билдирди президент.

president.kg сайтидан скриншот

Бу билдирувни нимаси нотўғри?

Депутат Дастан Бекешев давлат раҳбарининг сўзларини танқид қилди.

«Бугун президент бу йил кредит олмадик деди. Бироқ мен шахсан ўзим қуйидаги кредит шартномаларига овоз берганман: Иссиқкўл вилоятига айланма йўл қуришга ва Кербен, Новқат шаҳарларини сув билан таъминлаш ва канализацияни қайта тиклаш учун олинган насиялар», — деб билдирди у Фейсбук саҳифасида.

«Клооп» парламент йиғинларини ва вазирликнинг ҳисоботларини таҳлил қилиб, депутат айтган кредит шартномаларини топди. Ундан бошқалари ҳам бор.

Масалан, 2021-йилнинг 24-майида парламент республика билан халқаро тараққиёт ассоциациясининг (ХТА) ўртасидаги шартномани ратификациялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллагани маълум бўлди. Халқаро тараққиёт ассоциацияси «Қишлоқни инвестициялашни учинчи лойиҳасини» қўллаб, 0,75% билан 8,5 миллион доллар насия берган. Маблағ 38 йилга 6 йиллик имтиёзли муддат билан берилган.

2021-йилнинг 21-июнида парламент Осиё тараққиёт банки билан кредит ва грант келишувларининг лойиҳасини қараб чиққан ва маъқуллаган. ХТБ Қирғизистонга 80 млн доллар ажратган, ундан 69,3 млни 1% билан 24 йилга насия олинган. Маблағни кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга сарфлашни режалаштиришмоқда.

Кейин 12-июлда Қирғизистон Қувайтнинг Араб иқтисодий ҳамкорлик фонди билан 28,9 миллион АҚШ долларлик кредит шартномасига қўл қўйган. Иқтисод вазирлигининг матбуот хизмати билдиришича, пул Корумду-Балбай участкасидаги Иссиқкўл айланма йўлининг тахминан 80,5 чақиримини таъмирлашга сарфланади.

28-июлда эса парламент сув билан таъминлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган шартномаларни маъқуллаган. Унга кўра, Новқат шаҳри ва унга яқин жойлашган Фрунзе ва Чапаев қишлоқларини сув билан таъминлашга 4,8 млн евро ажратилади. Ундан 2,2 млн евро — бу ЕТВБ 1% устама билан 15 йиллик муддатга берган кредит. Яна 2 млн — ЕТВБ гранти, 0,6 млн евро — Япония ҳукуматининг гранти.

Шу куни парламент депутатлари Қирғизистон билан халқаро ривожлантириш ассоциацияси ўртасидаги «Сув хавфсизлигини ва сувнинг сифати лойиҳасини» тайёрлашдаги грант ҳақидаги келишув ҳужжатини ратификациялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини овоз беришган. Парламентнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, бу лойиҳага 425 минг доллар бўлинади.

Президент маъмурияти нима дейди?

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев журналистларга президентни нотўғри тушуниб олишганини, унинг [президентнинг] сўзлари «айрим фуқаролар томонидан нотўғри таҳлил қилинганини» айтди.

«Президент айтмоқчи бўлгани, бу йил чет ўлкадан келган насиядан бир тийин ҳам давлат бюджетини қўллашга сарфланган эмас. Бу айрим фуқаролар айтаётган инфраструктура лойиҳаларига алоқадор эмас», — деб таъкидлади Султанбаев.

Шу билан бирга, давлат раҳбарининг сайтига президент мурожаатининг сўзма-сўз ва матннинг тўлиқ версияси эмас, «эркин таржимаси» жойланган. Шундай ҳолат Жапаровдан олдинги президент Сооронбай Жээнбековнинг мурожаатида ҳам бўлган.