Талас: Садир Жапаров янги ГЭСнинг қурулишига капсула солди

361

Президент Садир Жапаров 29-августда Талас вилоятига бўлган сафари давомида Бала-Саруу янги ГЭСининг қурилишига тамал тошини қўйди. Бироқ Economist.kg нашрининг маълумотига таянсак, ГЭСнинг қурилиши бошланмаган, қолаверса лойиҳани амалга ошириш муддати ҳам номаълум.

Президент Садир Жапаров капсула солмоқда. Сурат / президентнинг матбуот хизмати.

Умумий қуввати 25 мегаваттни ташкил қилиб, йилига ўртача 92 млн кВт/соат миқдорида электр энергиясини ишлаб чиқувчи уч генераторли янги ГЭСни Киров сув омборининг қуйи қисмига қуриш режалаштирилмоқда.

«Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосга кўра, унга керак бўладиган моддий манбанинг ҳажми — 22,9 миллион АҚШ долларини тузади. Ҳозирда уни молиялаш бўйича масала Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди билан ҳал қилинмоқда ва масала ривожланган фазада», — деб ёзилади президентнинг матбуот хизмати маълумотида.

Лойиҳани Энергетика ва енгил саноат вазирлиги билан «Миллий холдинг компанияси» ОҲЖ, шунингдек «Чакан ГЭС» ОҲЖ амалга оширади. Ишлаб чиқилган йўл харитасига кўра, лойиҳа 2022-йилнинг декабрь ойида тугатилиши керак.

«Бу лойиҳанинг мақсади энергетика компанияларининг даромадини оширишгина эмас, бутун ўлка иқтисодини ривожлантириш бўлиб саналади. «Бала-Саруу» ГЭСи электр тармоқлари учун ёқимли ва ишончли ишлаш режимини тузади», — деб таъкидлади президент.

Жапаровнинг айтишича, мазкур лойиҳа амалга ошса, ишлаб чиқилган электр энергияси сотилиб, ундан тушган маблағ билан қабул қилинган моддий мажбуриятлар тўлиқ ёпилади. Бу билан ўлканинг давлат бюджетига ҳеч қандай оғирлик бўлмайди.

«“Бала-Саруу” ГЭСи Қирғизистондаги кичик гидроэнергетиканинг локомотиви бўлади. олдинга қўйилган вазифаларни бажаришда тинимсиз ҳаракат ва ўжарлик билан лойиҳа ўз вақтида муваффақиятли амалга ошади деб ишонаман», — деб билдирди президент.

Давлат раҳбари «Бала-Саруунинг ишлаш режами Киров сув омборининг суғориш режими билан синхронлаштирилиб, охирги технологиялардан фойдаланиш билан замонавий ускуналар ўрнатилишига ваъда берди. Плотинанинг механик ускуналари модернизация бўлади.

Жапаровнинг айтишича, «Бала-Саруу» ГЭСининг қурилишига Қамбарота 2 ГЭСининг иккинчи агрегатини ишга тушириш, Тоқтоғул ва Отбоши ГЭСининг модернизацияси, Папан, Орто-Токой, Тўрт-Кўл сув омборида кичик ГЭСларни қуриш, шунингдек Қамбар ота 1 ва Қора-Кўл ГЭСини лойиҳалаштириш ишланмоқда.

«Бу лойиҳаларни тугаши Қирғизистоннинг энергетика хавфсизлигини тўлиқ мустаҳкамлашга, барча фуқароларимизни электр энергияси билан тўлиқ таъминлашга, халқаро шартномалар бўйича электр энергиясини етказиш тармоғидаги мажбуриятларни бажаришга шароит яратади», — деб таъкидлади президент.

Қирғизистондаги энергетика инқирози

Қирғизистон 2020-йили сув танқислиги сабаб энергетика кризисига учради — ўлканинг электр энергиясининг асосий қисмини Тоқтоғул ГЭСи ишлаб чиқади.

Тоқтоғул сув омбори

2020 йили Қирғизистон Тоқтоғул сув омборида сув камлиги сабаб Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишга мажбур бўлган.

2021 йилнинг баҳорида Қирғизистон инқироздан чиқиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2022 йилнинг баҳоригача 1650 кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш бўйича шартномани имзолаган. Бунинг эвазига 2023 йилгача ҳар йили ёз ойларида ўлкадан суғориш учун сув чиқарилади.

Шунингдек, Қирғизистон Туркманистон билан электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Имзоланган шартномага кўра, 2021-йилнинг август-декабрь ойлари оралиғида Туркманистон Қирғизистонга 500 млн кв/соатдан ортиқ электр энергиясини беради.

Апрель ойида президент Садир Жапаров энергетика тармоғини кризисдан чиқариш учун электр энергияси тарифини қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.

Ҳозирда абонентлар агар ойига 700 кВт/соатгача фойдаланса 1 кВт/соати учун 77 тийиндан тўлашади. Бу чекловдан ошганда ҳар бир киловатт учун улар 2 сом 16 тийиндан тўлашади.

Жапаровнинг таклифи бўйича абонентларни уч категорияга бўлиш таклиф қилинган: кам таъминланган, тоғли туманлар ва яшаш шароити яхши турғунлар.

«Ҳаёти ночор,кам таъминланган оилаларга 74 тийин қилиб, чекловни бекор қилайлик деган таклиф бор. Ҳозирда кам таъминлаган 110 минг оила бор. Тоғли ва яшаша шароити оғир узоқ туманларга 1 сом 04 тийиндан бериб, чекловни умуман бекор қилайлик деган таклифлар бор. Турмуш шароити ёмон бўлмаган оилаларга 1 сом 48 тийиндан сотиш таклиф қилинмоқда», — деган Жапаров.

Энергетика ва енгил саноат вазирлиги Қирғизистонда электр энергиясининг, иссиқлик ва иссиқ сувнинг тарифини кўтаришни таклиф қилган. Аҳоли учун тарифларни «электр энергияси учун ҳисобларга тўлашда аҳолининг кутилмаган иқтисодий қийинчиликларга дуч келишини олдини олиш мақсадида» секин-асталик билан кўтариш таклиф қилинмоқда.

Ҳукумат аҳоли учун 1 сом 9 тийин миқдоридаги умумий тариф ўрнатиш режалаштирилган. Шунда баланд тоғли ҳудудда яшаган аҳоли учун қишга ҳам, ёзга ҳам чекловлар бўлмайди.

2023-йили аҳоли учун тарифни 1,48 сомга оширишни режалаштиришган.

Кейин инфляцияга мослаб ўзгартириш таклифи айтилган.

Бироқ 14-июлда Энергетика ва енгил саноат вазири Доскул Бермурзаев Жапаров билан сўзлашгандан кейин улар 2021-йили электр энергиясига бўлган нарх ўзгармайди деган хулосага келинганини айтган.

«Президент келаси йили маошни, пенсия, ёрдам пулни кўпайтирмагунча аҳолига электр энергиясининг тарифини кўпайтирамиз деди. Шу сабаб янги йилдан кейин маош, пенсия, ёрдам пуллари кўтарилгандан кейин инфляциянинг даражасига қараб апрель ойидан сўнг янги тариф сиёсатини киритишга ҳаракат қиламиз», — деб билдирган вазир.