Парламент сайлови-2021: Партиялар 3-сентябрга қадар МСКга билдирув юбориши лозим

371

Сиёсий партиялар 3-сентябргача МСКга 28-ноябрда бўладиган парламент сайловига қатнашиш ҳақида ёзма равишда билдирув юбориши керак. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати билдирди.

Билдирувда партиялардан талаб қилинган сайлов ҳужжатларига имзо қўйиш ваколатларига эга бўлган вакили ҳақида маълумотлар кўрсатилиши лозим.

«Ёзма равишда билдирув сиёсий партия уставини нотариус тасдиқлаган нусха билан, сиёсий партия етакчисининг имзоси ва сиёсий партиянинг муҳри билан тасдиқланиши керак», — деб билдирди МСК.

Ҳужжатларни қабул қилиш 3-сентябрь куни соат 18:00да тугайди.

Парламент сайлови — 2021

Президент Садир Жапаров 29 августда фармонни имзолаб, Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш куни 2021-йилнинг 28-ноябрига белгилади.

Янги Конституцияга кўра, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Унинг орасида ҳар бир тўртинчи мандат аёлларга берилади.

Парламент сайлови аралаш сайлов системаси асосида ўтади.

Унда 54 депутат партиявий рўйхат бўйича, қолган 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.