Баткен вилоятида «Раззаков» қўшимча подстанцияси ишга кирди

347
Сурат: Султан Досалиев.

Баткен вилоятининг Лайлак туманида «Раззаков» қўшимча трансформатори ишга туширилди. Шунингдек, «Раззаков-Арка» электр қуввати берувчи линиясининг қурилиши тугатилиб, «Арка» қўшимча трансформаторни реконструкция ишлари якунланди. Электр қуввати берувчи янги линиянинг узунлиги 51 километр.

«Баткен вилояти тўлиқ ҳолда энергетика мустақиллигига эга бўлади», — деб билдирди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

Сурат: Султан Досалиев.

Давлат раҳбари Баткен вилояти қўшни мамлакатларнинг энергетика системаси орқали электр энергияси билан таъминланиши «турмушда ноқулайлик яратганини» айтди.

«Энди қийинчиликларнинг бари ортда қолди. Вилоятнинг энергетика мустақиллигини таъминлаш Қирғиз Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳам катта ҳисса қўшди», — деди Жапаров

Баткен вилоятида энергетика мустақиллигини давлатнинг ёлғиз ўзи таъминлаган йўқ —президент ўз сўзида таъкидлашича, Ислом тараққиёт банки катта лойиҳани амалга оширишга ёрдам берди.

Чироғи ўчмай ёниб турсин

Жази-Кечууда электр ёруғини улаш. Сурат: Миллий энергохолдинг.

Қирғизистоннинг барча ҳудудлари етарли даражада электр ёруғи билан таъминланган эмас. Шунингдек, ўлкада бир неча йилдан бери энергетика инқирози ҳукм сурмоқда. Айрим шароити оғир ҳудудларга электр ёруғи келмаган.

Етиш қийин бўлган Жалолобод вилоятининг Жази-Кечуу қишлоғи 2020-йилнинг сентябрь ойида электр ёруғлигига қўшилган. Тоғлар билан ўралган, электр ёруғлиги йўқ қишлоқда 150 хўжалик истиқомат қилади.

Тоғли қишлоқни электр ёруғлиги билан таъминлаш ҳаракати 1993-йили бошланиб, 2020-йили амалга оширилди. Миллий энерго 2020-йилнинг сентябрь ойида ўлкада электр ёруғлиги етмаган камида тўрт қишлоқ борлигини айтган — бу қишлоқларга линия тортиб бориш керак.

2020-йили Баткеннинг Зардоли қишлоғини электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилган, бироқ Миллий энерго бу режа бажарилгани ҳақида маълумот бермаган.