Ўш шаҳри: Мустақиллик кунини нишонлаш учун деярлик 2 млн сом сарфланади

415
Сурат: «Ош-Тазалык»

Ўш шаҳрида Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга 1 млн 989 минг сом сарфланади. Бу маблағга марказий майдонга баннер илиниб, саҳна ясатилади.

Тендерни собиқ қўшиқчи ва хусусий тадбиркор Бакит Беделов ютиб олди. Тадбиркордан ташқари танловга «Алиф Алай», «Келишим Груп» ва «Мустафа ЛТД» компаниялари қатнашган. Бироқ ғолиб деб энг қиммат нархни таклиф қилган Беделов топилди.

Беделов «Дамак Строй» қурилиш компаниясини асосчиларидан бири.

Бунгача Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Кайрат Иманалиев Ўш шаҳрида Мустақиллик кунидан ташқари Алимбек Датканинг 220 ва Қурманжан Датканинг 210 йиллиги нишонланади деб билдирган.

Ўш шаҳар мэрияси шу йилнинг март ойида Наврўз байрамига бағишланган тадбирга 553 минг сом сарфлаган. Шу билан бирга Бишкек шаҳрида Наврўз эпидемиологик вазият сабаб байрам қилинмаган.

2020-йили янги йил байрамини нишонлашга Ўш шаҳри ҳукумати 700 минг сарфлаган. Бишкек мэрияси дабдаба ва салютга дейилган маблағни кам таъминланган оилаларга совғага сарфлаган.