МХДҚнинг тергов қамоғининг етакчиси ва ўринбосари хизматидан олинди

370

МХДҚнинг тергов қамоғининг бошчиси ва ўринбосари, шунингдек айрим ходимлар ишдан бўшатилди. Бу қарор Василий Дашков «Бикард» клиникасида даволанаётганда нотаниш аёл билан касалхона ҳовлисида ўтирган видео тарқалгандан кейин қабул қилинди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, бу ходимлар Дашковни қўриқлаш тартибини бузишган. «Кыргыз темир жолу» ишхонасининг собиқ раҳбари махсус хизматнинг тергов қамоғига қайтарилди.

Василий Дашковнинг қўлга олиниши

Василий Дашков — собиқ милиционер. Темир йўл тармоғига 2006-йили келган. 2020-йилнинг январигача «Кыргыз темир жолу» ишхонасининг кўприк қуриш билан шуғулланган «Кўприкчилар отрядини» бошқариб келган. Кейин мазкур ишхонанинг етакчисини ўринбосари бўлиб тайинланиб, 2020-йилнинг апрелидан бошлаб муассасани бошқара бошлаган.

Суриштирувчи журналист Али Токтакунов ва фактчекер Болот Темиров «Кыргыз темир жолу» ишхонасининг етакчиси Василий Дашковга тегишли фирмалар у бошқарган ишхонадан пулларни қандай легаллаштиргани ҳақидаги суриштирувни чиқарган.

Суриштирувда Дашковга алоқаси бор уч фирма «Кыргыз темир жолу»дан икки йилда 176 млн сомлик тендер ютиб олгани ошкор қилинган.

Шундан сўнг у «Кыргыз темир жолу» ишхонасининг раҳбарлик хизматидан бўшатилган. Тегишли буйруққа премьер-министр Улукбека Марипов 25-мартда қўл қўйган.

Махсус хизмат Дашков 2020-йилнинг май ойидан 2021-йилнинг апрель ойигача «Кыргыз темир жолу» ишхонасидан умумий 1,5 млрд сом маблағни ноқонуний чиқарганини аниқлаган.

Дашков 18-майда қўлга олиниб уй қамоғига чиқарилган. 9-июнда МХДҚ уни яна қўлга олиб, тергов қамоғига киритган. Сабиби Дашков келтирилган зарарни тўлаган эмас. 1-июлда у соғлиги сабаб «Бикард» клиникасига ўтказилгани маълум бўлган.

Муаллиф: Дилде Шатанова