МХДҚ журналист, блогер ва фаолларни огоҳлантирди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси журналист, блогер ва фаолларга провокацион материалларни тарқатганларга нисбатан жавобгарлик борлиги ҳақида эслатди. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот бўлими билдирди.

МХДҚ «жамоатчиликни адаштирмасликни, қўмита вақтини, куч-ҳаракатини ОАВдаги ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар билан фейкларни рад этишга сарфламасликни» кўп марта сўради.

Шу билан бирга, махсус хизмат «хавфсизлик органларини эътиборини тортишни талаб қилган ишончли маълумотлар» билан бўлишишни сўради.

Бу билдирувга журналист Уланбек Макканбаевнинг Лайлак тумани Кулунду қишлоғини «контрабанда йўли билан ёқилғи модда ташиган машиналар эмин-эркин оралаб юоради» деган видео мурожаати сабаб бўлди.

МХДҚ видеодаги ёқилғи модда ташиган машиналарни контрабандага алоқасига йўқлигини айтмоқда. Улар «Кыргызнефтегаз» ишхонасига тегишли ва доим шу йўналиш билан қатнашди.

«Кыргызнефтегаз»нинг ёқилғи ташувчи машиналари. Сурат / МХДҚнинг матбуот хизмати

Бунгача президент Садир Жапаров ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар ва фуқаровий жамият «Конституция меъёрларига қарши бўлади» деган огоҳлантиришларга қарамай, фейклар ҳақидаги қонунни имзолаган.

Қонун лойиҳасига кўра, сайтларга ёлғон маълумот жойланса, суд қарорисиз иши тўхтатилади.

Шу билан бирга МХДҚ ўзи турли янгиликларга нисбатан маълумот билан бўлишиб келади ва кўп ҳолларда бу релизлар миллий хавфсизлик қўмитасининг фаолиятига алоқадор эмас. Масалан, жорий йилнинг июль ойида МХДҚ раиси Камчибек Ташиев «Синофарм» вакцинасининг 1,1 млн дозаси Қирғизистонга 11-июлда келишини маълум қилган.