COVID-19: Охирги суткада коронавируснинг янги 196 ҳолати қайд этилди

377
Иллюстратив сурат

Республика штаби 27-августга кўра охирги суткада коронавирус юқтирган 4 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 507 киши вафот этди.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 196 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 65, Чуй вилоятида — 33, Жалолобод вилоятида — 26, Иссиқкўл вилоятида — 36, Ўш шаҳрида — 2, Ўш вилоятида — 7, Норин вилоятида — 5, Талас вилоятида — 10, Баткен вилоятида — 12. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 175 009га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 386 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 168 398 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 184 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса — 1 481

Охирги суткада умумий 21 172 киши эмланди. Республика штабнинг маълумоти бўйича, 27-августга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 663 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 412 мингдан ортиқ.