Centerra’нинг икки шуба ширкати қирғиз ҳукуматини жаримага тортишни истайди

391

Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари — «Қумтўр Голд Компани» (КГК) ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» (КОК) 25 августда Нью-Йоркнинг жанубий округини банкрот ишлари бўйича судига мурожаат қилишди. Улар «Қумтўр олтин конини ноқонуний босиб олгани учун» Қирғизистон ҳукуматини жавобгарликка тортишни сўради.

Бу ҳақда банкрот ишлари билан шуғулланган Stretto компаниясининг маълумотлари айтиб турибди. Даъво аризасида Қирғизистон ҳукуматига кунига бир миллион доллар миқдорида жарима тўлатиш ҳақида ёзилган.

Шунингдек, ҳужжатда Қирғизистон суднинг қарорини бузаётгани ва КГК билан КОКни уларга АҚШнинг банкротга учратиш ҳақидаги кодекси таъминлаган ҳимоядан маҳрум қилгани айтилган.

Айбдан ташқари, даъво аризасида Қирғизистон ҳукуматининг ишни қисқартириш ҳаракатларини тақиқлаш илтимоси бор. Шу билан бирга аризада «Қумтўр»ни вақтинча сиртдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурукнинг ваколатларини ва Қирғизистонда ўтаётган суд текширувларини тўхтатиш талаби ҳам бор.

КГК билан билан КОКнинг манфаатини ҳимоя қилган адвокатлар даъво аризасини 15 сентябрда ўтувчи АҚШнинг банкрот ишлари бўйича суд мажлисига олиб чиқади.

Банкрот қилиш бўйича суд

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатади. Қирғизистон Centerra Goldнинг акциясидан 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади.

1 июнда Centerraнинг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини* бошлаш учун Нью-Йоркнинг жанубий округидаги банкрот иши бўйича судига мурожаат қилишган.

Ариза Қирғизистон ҳукумати экология бузилишлари ва янги қонунбузарликлар учун Қумтўрда ташқи бошқарув киритгандан кейин берилган. Centerra қирғиз ҳукуматининг ҳаракатини «ёлғон ва одамларнинг адаштирган маълумотлар асосида қонга бўлган назоратни тортиб олиш» деб баҳолайди.

Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлари бўйича суди 19 июлда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компаниясининг «Қумтўр»ни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқиб, уни муҳокама қилишдан вақтинча бош тортган.

Суд мажлиси жилгани ҳақидаги маълумот қирғиз томоннинг манфаатларини ҳимоя қилган юристлар томонидан берилган.