Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари 26-августда шаҳар раҳбарини сайлади. Алмаз Мамбетов — ягона номзод бўлди. У олдин президент Садир Жапаровнинг буйруғи билан Ўш мэри вазифасини бажариб турган.
Олдин Мамбетов депутатларни ўзининг дастури билан таништирди. У тоза сув масаласини ҳал қилишни, Сулаймон-Тоғнинг буфер ҳудудини шаҳарнинг деталли режасига (ПДП) мувофиқ белгилаб чиқишни, чиқинди полигонини ва чиқиндини қайта ишловчи завод қуришни, Оқбуранинг четини кўкаламзорлаштириш лойиҳасини давом эттиришга ваъда берди.
Кейин халқ вакиллари номзодга саволлар беришди. Уларнинг орасида мақсадсиз қурилишларни бошламаслик, хизматдаги спортчиларнинг сайловдаги ҳаракатларига эътибор бериш, сайловларни адолатли ўтказиш, шаҳарнинг ПДПсини қабул қилиш, мэриядаги раҳбарлик хизматларига аёлларни ҳам тайинлаш, болалар боғчаси танқислигини ҳал қилиш, мактабларни замонавий ҳожатхоналар билан таъминлаш таклифлари берилди.
Сайлов яширин овоз бериш билан ўтди. Мамбетовнинг номзодини 43 депутат қўллади. Барига қарши деб икки депутат овоз берди. Кейин тегишли қарор қабул қилинди.
Алмаз Мамбетов ҳақида нима маълум?
Алмаз Мамбетов 45 ёшда, у1999-йили Қирғизистон халқаро университетининг (МУК) Дипломатия ва халқаро муносабатлар» факультетини тугатган. Мамбетов иш фаолиятини 2000-йили ташқи ишлар вазирлигида котиб-референт сифатида бошлаган.
У 2002-2003-йиллари Спорт ва туризм вазирлигининг алоқа ва маркетинг бўлимининг бош мутахассиси бўлиб ишлаб, 2004-2007-йиллари ТИВнинг давлат протокол департаментининг котиби бўлган. Мамбетов 2008-2010-йиллари «Кыргыз темир жолу» ишхонасида ишлаган.
2011-йили у Бишкек мэриясининг халқаро бошқармасини бошқарган. Кейин тадбиркорлик билан шуғулланган. 2014-2016-йиллари «Транс-Кыргыз Газ Пайплайн Компани Лимитед» МЧЖнинг PR-бўлимида ишлаган.
2016 йили Балиқчи шаҳар кенгашидаги КСДП фракцияси Мамбетовнинг номзодини мерликка таклиф қилган — у мазкур хизматда уч йил ишлаган. У Балиқчи шаҳрини бошқарганда жамоатлик сўкинган сўзлари билан эсда қолган. 2017 йили Балиқчининг собиқ мери Сатибек Шамшудинов билан телефонда уришиб кетиб, уни “ўласан” ва «кўтингни йиртаман» деб қўрқитган. Кейин Мамбетов «Ўлдириш таҳдиди» моддаси билан айбдор деб топилиб, икки минг сом жарима солинган.
2019 йили у давлат рўйхатга олиш хизматини бошқариб, ўтган йилнинг октябрь ойидаги тартибсизликлардан кейин президентнинг иш бошқармаси раҳбари бўлиб тайинланган.
Жорий йилнинг 2-августида Алмаз Мамбетов Ўш шаҳар мэри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган. Мамбетов ўзи мазкур хизматга президент Садир Жапаровнинг таклифи билан келганини айтган.