Охирги суткада COVID-19нинг янги 237 ҳолати қайд этилди, 5 бемор вафот этди

371

Республика штаби 26-августга кўра охирги суткада коронавирус юқтирган 5 киши вафот этганини маълум қилди. Қирғизистонда касалликдан 2 503 киши вафот этди.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 237 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 111, Чуй вилоятида — 52, Жалолобод вилоятида — 11, Иссиқкўл вилоятида — 33, Ўш шаҳрида — 2, Ўш вилоятида — 6, Норин ва Талас вилоятларида — еттидан, Баткен вилоятида — 8. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 174 813га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 422 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 168 012 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 215 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса — 1 643.