Temirov Live: Камчибек Ташиев «Ала Арча» резиденциясида яшамоқда

336

Temirov Live «Ютуб» каналининг журналистлари МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг оиласи «Ала-Арча» давлат резиденциясида яшаётганини билдиришди.

Бу ҳақдаги видео суриштирув 26-августда эълон қилинди. Журналистларнинг айтишича, уларга ўз манбалари Ташиевни резиденцияда яшаётганини тасдиқлаб беришган.

Бундан ташқари, улар махсус хизмат бошчисининг қариндошлари давлат резиденциясидан олинган суратларни ижтимоий тармоқларга чиқарганини аниқлашган.

Олдин суриштирувчилар МХДҚ раисининг ўғли Темирлан Ташиев «Ала-Арча» резиденциясида ҳақиқатдан ҳам уйланганими деган саволга жавоб излашган. Сабаби ижтимоий тармоқларда журналистлар ва фаоллар никоҳ тўйи резиденцияда ўтиб, унга қўшиқчи Самара Каримова чақирилганини маълум қилишган.

*Ташиев ўғли Темирланни «Ала-Арча» резиденциясида уйлангани ҳақида бир қанча ОАВлари ёзган. Тўй 16-августда ўтиб, бу ерга келган 100га яқин одамга сурат ва видеога олиш тақиқлангани хабар қилинган. Бироқ давлат резиденциясининг директори Адилет Билимбек ўғли бу маълумотни инкор қилди.

Самара Каримова 18-августда инстаграм саҳифасига сурат жойлаган — журналистларнинг унинг сурати резиденциядаги Алтын банкет зали ёнида олинганини аниқлашган. Президент бошқармасининг расмий сайтида бу ер 400 ўринга мослашган деб ёзилган.

Ташиев давлат резиденцияда яшаяптими?

Ижтимоий тармоқдан никоҳ тўйи ҳақида маълумот излаётиб, журналистлар Ташиевнинг вакил ўғлининг болалари резиденцияда ўйнаб, шу ердан сурат-видео жойлаганини аниқлашган.

Журналистлар бунгача резиденция олдида МХДҚ бошчисининг Land Cruiser 300 русумидаги машинасини кўришганини ҳам таъкидлаб ўтишган.

Шунингдек, Элина ва Гулина Токтогуловаларни «Ала-Арча» резиденциясида олинган видеоларини жойлашган.

«Улар резиденцияда камида икки марта бўлишган. “Балки улар президент, спикер ёки премьер-министрнинг оила аъзоларидир” деб сўрашингиз мумкин. Йўқ. Улар президентнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Абсаттар Сиргабаевнинг қизлари. Улар Камчибек Ташиев билан шартли қариндошлик муносабатида», — деди журналист Тинистан Асипбеков.

Сиргабаев Камчибек Ташиевнинг «вакил боласи». У октябрдаги тўнтарилишдан кейин Жалолобод вилоятини бошқара бошлаган. Шунингдек, Сиргабаев октябрдаги парламент сайловида президент Садир Жапаров ва Камчибек Ташиев тузган «Мекенчил» партияси билан қатнашган. У рўйхатда №5 рақамда турган.

Шунингдек, журналистлар Ташиевнинг вакил набираси Элина Токтогулова собиқ президент Алмазбек Атамбаев 89 млн сомга қурган дала ҳовлида чой ичганини очиқлаган.

«Камчибек Ташиев Атамбаевнинг уйида яшаётганини бизга ўз манбалар тасдиқлаб беришди», — деди журналист Тинистан Асипбеков.

Бундан ташқари, журналистлар ҳукумат алмашгандан кейин Ташиевнинг қариндошлари юқори лавозимларни эгаллаган деб таъкидлашди. Масалан, унинг куёви Тагайбек Казакбаев «Кыргызалтын» ОҲЖнинг директорлар кенгаши аъзоси, унинг жияни Нургази Матисаков адвокатликдан Ўзган туманининг прокурори бўлишгача етди. Нургази Матисаковнинг туғишгани Байгазига Ташиевга тегишли бўлган кўплаган компаниялар расмийлаштирилгани очиқланди.

Шунингдек, журналистлар МХДҚ раисининг ўғли Тай-Мурас Ташиев Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан мандат олганини эсга солишди. Унинг «вакил отаси» Кубаничбек Конгантиев Бишкек шаҳар кенгашининг раиси бўлиб сайланган.