24-августда ҳақиқатчининг Иссиқкўл вилоятидаги вакиллигининг нозири А.Б.Д. пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 26-августда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, милицияга ариза билан мурожаат қилган К.З. исмли фуқаро гумондор ундан 20 минг сом талаб қилганини билдирган. Мазкур факт «Пора талаб қилиш» моддаси билан рўйхатга олини, гумонланувчи Қоракўл шаҳар вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Ҳақиқатчи Токон Мамитов «Клооп»га гумондор мазкур тармоқда 2012-йилдан бери ишлаётганини таъкидлаб, бу воқеа у учун кутилмаган ҳолат бўлганини айтди.
«Бунгача мактаб директори, қишлоқ ҳукумати бўлиб ишлаган. Бу воқеа мен учун кутилмаган бўлди. Мана шу ҳуқуқ тармоғида коррупция аниқланиши мен жуда афсуслантирди [...] Суднинг қароридан кейин бирор нарса дейишим мумкин», — деб билдирди ҳақиқатчи
Мамитовнинг айтишича, қўл остида ишлаган нозир коррупцияга гумон қилинаётгани сабаб ҳақиқатчининг Иссиқкўл вилоятидаги вакиллигининг бошчиси Ўмурбек Тамаев ишдан кетиш аризаси билан мурожаат қилган. Ҳақиқатчи уни хизматдан вақтинча четлатиб, мажбуриятларини вакилликнинг бошқа ходимларига ўтказиб берди.
Ҳақиқатчи аппаратининг маълумотига кўра, воқеага аниқлик киритиш учун Ҳақиқатчи аппаратининг етакчиси Аскат Азарбеков Қоракўл шаҳрига жўнаб кетди.
Жорий йилнинг 24-августида Москва туманининг фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзиш бўлими бошчиси (ЗАГС) пора олаётганда қўлга олинган. У паспортларни, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни ва бошқа давлат бланкларини беришдан аҳолидан пул талаб қилган доимий коррупция схемасини тузишда гумонланмоқда.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов