Бишкекда депутат Искендер Матраимовни қизининг никоҳ тўйи ўтди

403

25-августда Бишкекдаги «Ала-Тоо» тўйхонасида Жогорку Кенешнинг депутати Искендер Матраимовнинг қизини никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги шахсий манбаларига таяниб ёзди.

Журналистларнинг маълумотига қараганда, куёв боланинг отаси ҳам Жогорку Кенешнинг депутати.

«Қудалар Талас вилоятидан. Ёшлар талаба, пойтахтдаги олий ўқув юртларининг бирида ўқишади», — деб ёзди 24.kg ахборот агентлиги.

«Ала-Тоо» тўйхонасида 21-августда Искендер Матраимов қиз узатиш тўйини ўтказган. Маросимга Аали Карашев, Гулкан Молдобекова, Алмазбек Токторов, Жилдиз Мусабекова ва ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигида бир қанча депутатлар ва сиёсатчилар қатнашган.

Искендер Матраимов ким?

Искендер Матраимов — божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари, коррупцияга иштироки борлигини тан олган Райимбек Матраимовнинг акаси. Райимбек Матраимов «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP’нинг қирғиз божхонасидаги коррупция ҳақидаги суриштирувининг асосий фигуранти.

2015-йили парламент сайловидан кейин Искендер Матраимов Жогорку Кенешга ҳукуматнинг КСДПнинг таркибида келган. 2020-йилдаги парламент сайловида у Матраимовнинг клани билан алоқаси бор дейилган «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлган.

«Мекеним Кыргызстан» ҳукуматнинг «Биримдик» партияси каби парламент сайловида ғолиб бўлган. Сайловгача бўлган агитация вақтида партияларга сайловчиларнинг овозини сотиб олиш ва бошқа қонунбузарликлар бўйича бир неча марта айбланган.

Бу икки партиянинг ғалабаси 2020-йилнинг октябридаги ўлкадаги сиёсий инқироз ва ҳукумат алмашишининг асосий сабабларидан бири бўлган.