Россия Афғонистондан қирғиз фуқароларини кўчиришга ёрдам берди

381

Россиянинг мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати толиблар ҳукуматга келгандан кейин Афғонистон ҳудудидан чиқиб кетишни истаган қирғизистонликларни Қант шаҳрининг аэродромига етказганини билдирди.

Мудофаа вазирлигининг маълумотига қараганда, Россиянинг фуқароларини эвакуация қилиш учун борган ҳарбий самолёт билан қирғизистонликлар ҳам келди. Муассасага биргина Россиянинг эмас, ЖХШТга аъзо давлатларнинг (Қирғизистон, Тожикистон, Белорус) фуқароларини ва Украина билан Ўзбекистоннинг турғунларини ҳам эвакуациялашни президент Владимир Путин топширган. Қобулдан умумий 500дан ортиқ одам чиқарилди.

Республиканинг ТИВ маълумотига қараганда, «Кабул-Кант» йўналиши бўйича 25-августда Афғонистондан «10 қирғизистонлик эвакуацияланди, уларнинг орасида ёш болалар ҳам бор». Бу билан умумий Қирғизистонинг 36 фуқароси эвакуация қилинди.

«Толибон» ҳаракатининг Афғонистонни босиб олиши

«Толибон» радикал ҳаракатининг Афғонистонни босиб олиш ҳаракати май ойидан бошлаб августгача давом этди. Толиблар АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари Афғонистондан чиқарилаётганда ҳужум қилган.

Бунинг оқибатида толиблар 15 августда Қобулни босиб олиб, бутун Афғонистонни ўз назоратига олганини маълум қилган. Ўлка президенти Ашраф Ғани «қон тўкилишига йўл қўймаслик учун» ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Бир қанча давлатлар, унинг ичида АҚШ, Саудия Арабистони ва Германия ўзининг дипломатларини эвакуациялаган. Россия эса элчиликни Афғонистондан чиқариш шарт эмас деб билдирган. Қирғиз ҳукумати ўз фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилмоқда.

«Би-Би-Си»нинг маълумотига кўра, «Толибон» ҳаракати август ойининг ярмигача Афғонистоннинг 33 провинциясидаги 391 туманни назорати остига олди. Июль ойида ўлканинг 90 тумани Толибоннинг назоратида бўлган.

Афғонистонда «Толибон» ҳаракати уларнинг ҳукуматини тан олмайдиган гуруҳнинг қаршилигига дучор бўлди. «Толибон»га қаршилик кўрсатиш гуруҳи Панжшер провинциясида жойлашган. Бу ер Толибон назоратига ўтмаган ягона ҳудуд. Мазкур гуруҳни ҳарбий қўмондон, марҳум Шох Масуднинг ўғли Ахмад Масуд бошқаради.

Бу орада «Толибон» ҳаракати мазкур гуруҳнинг Панжшердаги ерини қуршовга олганини айтмоқда.

23 августда «Толибон»нинг етакчилари янги ҳукумат тизимини ва таркибини аниқлашга киритиб, бу бўйича тегишли сўзлашувларни бошлаганини билдирди.