«Суратда ҳеч қандай сиёсат йўқ». «Ата-Бейит»да тўпланган олти президент

439
«Ата-Бейит» сурат муаллифи Таалайбек Усубалиев

Бишкекдаги Гапар Айтиев номидаги тасвирий санъат музейида 24-августда «Янги социал реализм 2» номли кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазманинг куратори Гамал Бўкўнбаевнинг айтишича, томошабинларнинг эътиборини рассом Таалайбек Усубалиевнинг «Ата-Бейит» номли сурати тортди.

Унда мустақил Қирғизистоннинг олти президенти гулчамбар ёнида мотамда туришибди. Уларнинг ортида бўз рангдаги Қирғизистоннинг харитасини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари асарни таҳлил қилишга ҳаракат қилишмоқда. Айримлар «Садир Жапаров олти барча президентларнинг бирлаштириши мумкин» деб тахмин қилишмоқда. Сабаби август бошида Қирғизистонга қочқин президентларнинг бири Аскар Акаев келиб кетган.

Бошқалар бу суратни «Олти президент ўлканинг таъзиясида» деб аташди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари собиқ президентлар ерга қараб туришса, амалдаги давлат раҳбари Жапаров халқнинг кўзига қараб турибди деб ҳам таҳлил қилишди.

Гапар Айтиев номидаги музейдан «Клооп»га Усубалиевнинг суратида «ҳеч қандай сиёсат йўқ» деб билдиришди.

«Муаллиф ўзи бу асарни қуйидагича таҳлил қилмоқда. Нима бўлганда ҳам давлатни бошқарган олти президент “Ата-Бейит”да йиғилган. Бу ерда бизнинг улуғ инсонлар дафн қилингани бизга маълум. Бу ерда ҳеч қандай ёмон фикр йўқ. У [муаллиф] барча президентларни йиғиш билан давлатнинг муаммоларини тинчлик йўли билан ҳал қилиш керак деган ниятини билдирмоқда», — деб билдиришди музейдан.

Бундан ташқари, кўргазмада рассомлар Нюргуяна Иннокентьева, Арууке Сидикали қизи, Сарки Сооронбаев, Таалай Усубалиев ва Базаркул Ўмуркул ўғлининг чизган расмлари ҳам қўйилди. Бу тадбирни Tolon Museum ва Bilimkana ташкилотлари PostTotal ҳаракати асосида ташкил қилган. Кўргазма 7-сентябргача давом этади.

«Ата-Бейит» мемориал комплекси

«Ата-Бейит» мемориал комплекси 2000-йили қурилган — унинг қурилишини биринчи президент Аскар Акаев таклиф қилган. Мемориал комплекс 1930-йиллари Иосиф Сталиннинг репрессияларидан жабрланганларга бағишланган.

«Ата-Бейит»га Қирғизистон тарихида қолган таниқли инсонлар дафн қилинган — уларнинг орасида халқ комиссарлар кенгашининг раислари Жусуп Абдирахманов ва Баялы Исакеев, Қирғиз вилоят қўмитасининг котиби Тўрўкул Айтматов ва унинг ўғли, таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов, маориф комиссари Касим Тинистанов ва ер бўйича халқ комиссари Эркинбек Эсенаманов бор.

Шунингдек, «Ата-Бейит»га 2010-йилги Апрель инқилобида ҳалок бўлганларнинг жасади ҳам қўйилган. Ҳар йили «Ата-Бейит»да революциянинг қурбонларига қуръон ўқитилади, унга давлат раҳбарлари ҳам қатнашиша. Охирги марта мемориал комплексга собиқ президентлар Роза Отунбаева, Сооронбай Жээнбеков ва президент Садир Жапаров ўтган йилнинг ноябрида боришган. Шу куни тарих ва ота-боболарни хотирлаш куни нишонланган.