Қирғиз спортчилари Токиодаги Паралимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашди

381

Қирғизистон термаси 24 августда XVI Паралимпиада 2020 ёзги ўйинларининг очилиш маросимига қатнашди. Мусобақа Токиода бошланди.

Қирғизистоннинг байроғини паралимпиадачи Аристанбек Базаркулов кўтариб чиқди.

Қирғизистоннинг жамоаси Паралимпиада 2020 ўйинларида. Сурат/ «Кабар» АА

Паралимпиада ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача давом этади. Унда 162 жамоадан 4 403 спортчи, спортнинг 22 тури бўйича иштирок этади.

Паралимпиадада Қирғизистон номини икки спортчи ҳимоя қилади. Аристанбек Базаркулов ядро суриш мусобақачига чиқади, Хайитхон Хусан қизи эса кўзи ожиз спортчилар орасида 57 кг вазнда пара-дзюдо бўйича куч синашади.

Хайитхон Хусан қизи 28 августда, Бишкек вақти бўйича 13:30да, Базаркулов эса 4 сентябрда соат 12:35да беллашади.