Қалбаки ПЧР-тест сотиш. ИИВ журналистик суриштирувдаги фактларни текширади

422

Министрлар кабинети «Али Токтакуновнинг Медиа-Хаби» ва журналист Мээрим Сирдибаеванинг коронавирус йўқлиги ҳақида қалбаки маълумотнома сотганлар бўйича суриштирувига фикр билдирди.

Минкабнинг матбуот хизматининг маълумотига таянсак, 25-августда министрлар кабинети раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова йиғин ўтказиб, ИИВга журналистлар айтган қалбаки маълумотнома тайёрлаш бўйича ишни тергов қилишни топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ҳафта ичида қонунбузарлик фактларини текшириб чиқиш, унинг натижаси билан хусусий лабораториялар ишини қонун асосида кўриб чиқиш топширилди.

Яна бир топшириқни Бакашова Чегара хизматига берди. Муассаса журналистларнинг материалида кўрсатилган фактлар бўйича хизмат текшируви олиб бориб, келажакда бундай қонунбузарликларга нуқта қўйилиши керак.

Суриштирув нима ҳақида?

«Али Токтакунов МедиаХаби» журналист Мээрим Сирдибаева билан биргаликда ПЧР-тестларни қалбакилаштираётганлар ҳақида суриштирув тайёрлади.

Унда чет ўлкага чиқиш учун коронавирус билан оғримагани тасдиқланган лаборатория маълумоти 500 сомдан бошлаб 100 АҚШ долларигача сотилгани очиқланган.

Сирдибаева қалбаки ПЧР-тестларни сотганларни топиш учун қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Ак-Жол» назорат ўтказиш бекатига борган. Кейин журналист WhatsApp иловаси орқали сотган одам билан боғланган. Журналист учун қалбаки ПЧР-тест 3 минг сомга баҳоланган.

Қизиғи қоғозда ПЧР-тест «Бонеский» лабораториясида тайёрланди деб кўрсатилган.

Сирдибаева ПЧР-тест хулосасининг нусхасини «Бонеский»нинг ўзига олиб бориб, базадан қайта чиқариб беришни сўраган. Лабораториядан эса ҳар куни 200га яқин тест қалбакилаштириш фактлари рўйхатга олинаётганини, 5000 сомдан сотилаётганини билдирган.

Журналистнинг айтишича, «Бонецкий»нинг тижорий директори бундай қалбаки тестларнинг нархи баъзан 100 АҚШ долларигача боришини айтган.

Журналист Талас вилоятидаги «Чон-Капка» ўтказиш бекатида тестларни қалбакилаштираётган одамларни топган. Сирдибаеванинг айтишича, бу ерда Қозоғистоннинг Жамбил вилоятига кириб-чиқиб юк ташиган ҳайдовчиларга қалбаки ПЧР-тестнинг нархи 500, Россияга Қозоғистон орқали кирган ҳайдовчиларга — 1 000 сомдан сотилган.

Қалбаки ҳужжатлардан Манас, Кара-Буура ва Бакай-Ата туманларининг ҳайдовчилари фойдаланиши аниқланган.

Журналист «Аквалаб» лабораториясининг маҳаллий филиалига мазок топшириб, кейин COVID-19 юқтириб олганини, тест ижобий натижа кўрсатаётганини айтган. Бироқ 2000 сомни картасига ўтказиш йўли билан «Аквалаб»нинг Бишкекдаги филиалларининг биридан салбий натижали маълумот олган. Филиал «ҳеч қандай қийинчиликсиз» чиқариб берган.

Мазкур лабораториянинг етакчиси Ирина Сопова* суриштирувчи журналистларга бундай факт аниқланганини тан олиб, хизмат текшируви натижасида ҳамшира ишдан бўшатилганини айтган. Шунингдек, материаллар ҳуқуқ тартибот органларига берилишини ваъда қилган.

*2020 йили Ирина Сопова ва онколог Эмил Макимбетов «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевга «лейкоз» билан оғригани ҳақида маълумотнома тайёрлашда айбдор деб топилган. Криминал 2013 йили қамоқдан ноқонуний бўшатилиб, Россиядаги Грозний шаҳрига учиб кетган. Сопова 260 минг сом жаримага тортилган.