Россиянинг ОАВлари 22-август куни тунда Петербург шаҳрининг четида марказий Осиё мигрантлари орасида оммавий муштлашув бўлганини ёзди. Уларнинг маълумоти бўйича, муштлашувга 25га яқин одам қатнашиб, киши касалхонага етказилган.
Пичоқдан яраланган киши Ўзбекистон фуқароси. Унинг кўкрак қисмига пичоқ сайилган, аҳволи оғир.
Воқеа бўлган жойга полиция хизмати келиб, 14 мигрант полиция бўлимига олиб келинган: Ўзбекистоннинг тўққиз фуқароси, тўрт тожикистонлик ва бир қирғизистонлик.
ОАВнинг маълумотига таянсак, қўлга олинганлардан бештаси Россияда юриш режимини бузгани учун 500 рубль жаримага тортилган. Саккиз киши келиб туриш мажбурияти билан бўшатилган. Бир киши қамоқда қолган. Соғлиққа зарар етказиш ва бебошлик моддаси билан жиноий иш қўзғалди.
Маҳаллий «Оперативное прикрытие» агентлиги 23-августда мазкур жиноий иш асосида яна тўрт киши қўлга олинганини билдирди: ўзбекистонлик уч фуқаро, Россиянинг бир фуқароси.
Охирги ойларда Россияда Марказий Осиёдан борган мигрантлар ўртасида чиққан муштлашувлар кўп бўлмоқда. Россия ТИВ миграция қонунлари бузилганини аниқлаш учун қурилиш майдонларида, хостелларда, ётоқхоналарда ва квартираларда муддатсиз рейд ўтказа бошлади.
Бир ой олдин, 11-июлда Москванинг Кузьминки туманида Марказий Осиё муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлган. бир неча одам пичоқланиб, касалхонага тушган.
14-июлда Москва полицияси Кузьминкидаги оммавий муштлашувнинг бир нечта иштирокчиларига суд қарори билан айб қўйиб, Россия ҳудудидан чиқарилишини ва қанча одамларга ўлкага кириш тақиқланишини билдирган.
Полициянинг маълумотига қараганда, муштлашув бўлган куни унга аралашган 103 одам ҳудудий бўлимга етказилган. Уларнинг 70 нафари қирғизистонликлар.
18-июлда Подмосковьеда ҳам муштлашув бўлган. дастлабки маълумотлар бўйича, жанжаллашганлар орасида қирғизистонликлар ҳам бор.
Оммавий муштлашувлар кўпайиб кетгани сабаб ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик мигрантларни провокацияга бормасликка чақирди.
«Мигрантларнинг гуруҳларида ўзбекчаси ночор, қирғизчаси ночор видеолар тарқалмоқда, бу видеолар ўзбек тилини билганлар томонидан қилингани шубҳали. Балки, бу видеолар мигрантларни сайлов олдидан Россиянинг душмани қилиб кўрсатиш мақсадида тарқатилаётган бўлиши мумкин. Бу видеоларни полиция хизмати ўзи тайёрлаган бўлиши ҳам мумкин», — деб билдирди ҳуқуқ ҳимоячиси.