ХВФ жаҳон давлатларига бўлган 650 млрд долларнинг 240 миллиони Қирғизистонга тегади

397

Халқаро валюта фонди (ХВФ) 23-августда тарихда дунёдаги мамлакатлар орасида энг йирик кредит олишнинг махсус ҳуқуқини (СДР) бўлиштирди.

Деярлик 650 млрд доллар бўлиштирилаётганини ташкилотнинг тақсимлаш директори Кристалина Георгиева билдирди.

«Бу бўлиштириш дунё иқтисоди учун катта стимул бўлади, тўғри фойдаланса ҳозирги инқироздан чиқиб кетишнинг уникал йўли бўлади», — деб таъкидлади у.

Ҳозир мамлакатларнинг валюта захираси тўлиб, улар бирор бир «ташқи қарз олишларга» тобе бўлмайди деб тахмин қилинмоқда. Шунингдек, СДР маблағидан «миллий иқтисодни қўллашга ва инқироз билан курашни кучайтиришга» фойдаланса бўлади.

СДР нима?

Кредит олишнинг махсус ҳуқуқи (SDR) — халқаро валюта фондининг ички тўловларининг ўзгача маблағи. СДР асосий дунё валюталар курсининг асоси саналади: доллар, евро, иен, фунт стерлинг ва юань.

Ҳозирда муомалада 204 млрд СДР бор — бу тахминан 290 млрд доллар. Устига яна қўшилгандан кейин СДРнинг миқдори 456 млрд долларга етади.

СДРдан фойдаланиш учун ХВФга аъзо давлат уни жаҳон валютасига алмаштириши керак ёки ХВФнинг кредит дастури орқали СДР ҳисобига валюта маблағини олса бўлади. Бундан ташқари, СДР ўлка ХВФдан қарз бўлса, ундан қутилса ҳам бўлади.

Маблағ давлатлар орасида қандай тақсимланади?

Давлатларнинг ХВФдаги квотасининг улушига яраша тақсимланади. Аниқроғи, тахминан 275 млрд доллар ривожланиб келаётган ва бозори янги тузила бошлаган мамлакатларга берилади. Масалан, 25 млрд доллар МДҲ ва Грузия мамлакатларини қўллашга кетгани, 17 млрд долларни Россия олаётгани маълум.

Tazabek маълумот  агентлиги ХВФни Бишкекдаги офисига таяниб, Қирғизистонга бу сумманинг ичидан 240 млн доллар бўлинишини ёзди — аниқроғи, 170 млн СДР. Бу маблағ қандай тақсимланиши ҳозирча номаълум.

Маблағнинг сарфланиши текшириладими?

Ҳа, Георгиева очиқлик ва ҳисобот учун ХВФ база тузганини таъкидлади. Бу база маблағ қаерга, нима мақсадда сарфланганини аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, у «қарзларга боғлиқ вазиятни барқарорлигига кўрсатган таъсирини баҳолашга» кўмаклашади.

Бундан ташқари, ХВФ барча авуарлар, операциялар ва СДРни сотишга боғлиқ тез-тез янгиланган маълумотларни бериб туради. Икки йилдан кейин тарихда йирик СДРни тақсимлаш бўйича ҳисобот эълон қилинади. бундан ташқари, ХВФ иқтисоди барқарор ўлкаларни «СДРнинг бир қисмини муҳтож давлатлар фойдасига беришга» чақирди.

«Бу СДР тақсимлаш — пандемия шартида давлатларга ёрдам бериш бўйича ХВФнинг ҳаракатининг муҳим компоненти. Унга қуйидагилар киради: 85 ўлкага 117 млрд АҚШ доллари миқдоридаги янги моддий ёрдам кўрсатиш; даромади паст 29 давлатнинг қарз муаммосини енгиллаштириш; барқарор ва мустаҳкам тикланишни таъминлаш учун 175дан ортиқ ўлкага стратегик таклифларни бериш ва салоҳиятини ошириш», — деб якунлади Георгиева.