Спортчи Айсулуу Тинибекова 23-августда давлат резиденциясида ўтган Олимпиада ўйинлари иштирокчиларини тақдирлаш маросимида уч йилдан кейин Парижда ўтувчи Олимпиада ўйинларига боришини билдирди.
«Худо менга куч-қувват берса, кейинги ўйинларга қатнашаман. Олтин олиш учун бор кучимни сарфлайман», — деди у.
Видео: Азаттык.
Тинибекова кумуш медалини Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлашини билдирди.
Тинибекова кейинги Олимпиада ўйинларига қатнашишини аввалроқ мураббийи Нурбек Изабеков ҳам айтган эди. Бироқ унда спортчининг ўзи бу ҳақда изоҳ бермаган.
Айсулуу Тинибекова — эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони. У Токио 2020 Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Бунгача у Олимпиада ўйинларига икки марта қатнашиб, бироқ медаль олмаган.
Қирғиз спортчиси 2019-йили сентябрда кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Полвон қиз United World Wrestlingнинг дунёдаги энг яхши спортчи қизлари рўйхатининг бошига чиққан. 2020-йилнинг бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирда олтин медаль олган.
Асосий саҳифадаги сурат: КТРК