Токио Олимпиадасининг совриндорлари билан иштирокчилари тақдирланди

312

Президент Садир Жапаров 23-августда Токиодо ўтган Олимпиада ўйинларининг совриндорлари билан қатнашчиларига давлат мукофотларини топширди.

Олимпиаданинг уч ғолибига машина, давлат ва пул мукофотлари топширилди.

Кумуш медалга эга бўлган Айсулуу Тинибекова билан Акжол Махмудов иккинчи даражадаги «Манас» ордени, 10 млн сом ва Тойота RAV 4 машинаси билан тақдирланди. Бронза медал эгаси бўлган Мээрим Жуманазаровага учинчи даражадаги «Манас» ордени, 7 млн сом ва Тойота RAV 4 машинаси топширилди.

Олимпиада ўйинларининг бош совриндори Айсулуу Тинибекова ва президент Садир Жапаров

Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида ўлка номидан қатнашган бошқа спортчилар билан мураббийлар штабининг аъзоларига ҳам пул ва давлат мукофотлари берилди. Давлат раҳбари табрик сўзида спортчиларга ўзининг ва барча мухлисларининг номидан миннатдорчилик билдирди.

«Сизлар қўлга киритган муваффақиятлар, дунё миқёсидаги сизлар эришган ғалаба албатта, қанчалаган спортчиларимизнинг, миллионлаган ватандошларимизнинг юракларида фахр туйғусини яратди», — деди Жапаров.

Шу билан бирга президент «2024-йилдаги Париж Олимпиада ўйинларида биринчи ўринларни эгаллаш — умумий мақсадимиз» деб таъкидлади.

«Спортчиларимиз биргина олтин эмас, бир қанча совринли ўринларни эгаллашига ишонаман. Давлат томонидан спортчиларимизга халқаро спорт майдонида муваффақиятга эришиши учун зарур шароитлар яратишга бор кучимизни сарфлаймиз деб ишонтира оламан», — деди Жапаров.

Қирғиз атлетлари Олимпиадада уч медални қўлга киритишди: Мээрим Жуманазарова бронза, Айсулуу Тинибекова билан Акжол Махмудов — кумуш.

Бу қирғиз спортчиларининг ўлка мустақил бўлгандан кейинги энг яхши натижаси.