Боткен: Боткен — Исфана йўлида номаълум шахслар икки автомобилга тош отди

374

МХДҚнинг чегара хизмати 22 августга ўтар кечаси Баткен — Исфана автойўлининг Эки-Таш ҳудудида номаълум кишилар Ўш томон кетаётганда машинага тош отишганини маълум қилди.

Муассаса билдиришича, йўловчиларнинг орасида жабрланганлар йўқ. Бироқ «Мерседес-Бенс»нинг эшиги пачақланиб, «Хонда Стрим»нинг ойнаси цинган.

«Мазкур воқеа бўйича Баткен вилоятининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар берилди», — деб ёзилади чегара хизматининг маълумотида.

МХДҚ билдиришича, Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара хизмати ва ҳуқуқ тартибот органи учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.

Шу йилнинг июль ойи охирида Баткен вилоятининг Таш-Тумшук қишлоғида Тожикистоннинг турғуни ёнган уйларни текшираётган ҳудудий етакчиларнинг машинасини тошбўрон қилган. Воқеа Тожикистоннинг Хожа-Аъло қишлоғининг 15-20га яқин турғуни билан ҳудудий етакчиларнинг фикр келишмовчилиги сабаб бўлган.

Оқсой қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Сабиров Хожа-Аъло қишлоғининг турғунлари уни калтаклаганини билдирган.

Кейин воқеани текшириш учун икки ўлканинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари чегарада учрашганини вилоят вакиллиги маълум қилди.

Тожикистоннинг Исфара ИИБининг бошчиси Тожикистон фуқароларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича масаллаар қаралиб, келтирилган моддий зарарни тўлаб беришга ваъда қилган. Шунингдек тош отган Тожикистоннинг фуқароларига нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўришини таъкидлаган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов