Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязовнинг билдирувига жавоб қайтарди. Ниязов турк фуқароларига қирғиз паспортини «ноқонуний бериш» бўйича ишни «МХДҚ ва ИИВ чет ўлканинг махсус хизматига ёқиш учун қўзғаган» деб айтган.
Махсус хизмат қамоқда ўтирган Ниязов ўзини «сиёсий тутқун қатори кўрсатишга ҳаракат қилмоқда» деб билдирди. МХДҚ Ниязов ҳукуматда турган вақтда қилган «бир неча ноқонуний ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмоқда» деб таъкидлади. Шунингдек, махсус хизмат сиёсатчининг муаммоларини боши суд жавобгарлигига тортилмаслигига ишониб олгани эканилигини тан олишга чақирди.
МХДҚ чет ўлкаликларга ноқонуний паспорт бериш бўйича судгача текширув тугаб, иш судга оширилганини қўшимча қилди.
Қандай иш?
Собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев ва президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди* ва Туркиянинг ўнлаган фуқароларига қирғиз паспортини ноқонуний беришда гумонланмоқда. Уларга «Коррупция» моддаси билан айб қўйилмоқда.
*Орхан Инанди 2012-йили Қирғизистон фуқаролигини олган. У ўғирлангандан кейин миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев Инандига берилган паспортнинг қонунийлиги 2019-йилдан бери текширилаётганини маълум қилган.
Ишни тергов қилган Бишкек ШИИББ бу иш асосида давлат рўйхатга олиш хизматининг аҳолини рўйхатга олиш департаментининг собиқ раҳбари Дуйшўн Сатибалдиевни ва фуқаровий масалалар бўйича комиссиянинг собиқ масъул котиби Эрнист Апиловни ҳам қўлга олган.
Судгача текширув Орхан Инанди турк махсус хизмати томонидан ўғирланиб, Туркияга етказилгандан кейин бошланган. Турк ҳукумати Инандини «ФЕТОни Марказий Осиёдаги етакчиси» деб атаб. Туркиянинг бош прокуратураси уни 22,5 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда.
*ФЕТО ёки диний уламо «Фетхуллах Гуленнинг ҳаракати» Туркияда террористик ташкилот деб топилиб, 2016-йилдаги тўнтарилишда айбланмоқда. Бироқ Фетхуллах Гулен бу айбларни рад этиб келади.
Ниязов Қирғизистоннинг куч органлари унга нисбатан қўзғаган ишни «сиёсий буйруқ» деб атади. Шунингдек, Ниязов тергов органлари «унга қарши ҳеч нарса топмай», бироқ «бошлиқни буйруғини бажаришмоқда» деб билдирган.
«Куч органларининг “Сапат” мактабларининг асосчиси атрофидаги охирги ҳаракатлари жамоатчилик орасидаги “МХДҚ ва ИИВ чет ўлканинг махсус хизматига ёқишмоқда” деган фикрни мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга бу ўз фуқароларининг манфаатига қарши бўлади», — деган Ниязов.
Бундан ташқари, у «турк томоннинг Инандини ўлкадан олиб чиқишда қирғиз қонунларини бузмаганини айтгани Орхан Инандини Қирғизистоннинг куч органлари ўғирлаб, Туркияга юборганини тасдиқлайди» деди.
Бунгача Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доган Инанди ўғирланмай, махсус операция натижасида ушланганини билдирган.